Қайднома

Қидирув

«Ал-Ҳидд» устози: «Насаф»ни ютиш биз учун сенсация бўлмайди»

«Ал-Ҳидд» устози: «Насаф»ни ютиш биз учун сенсация бўлмайди»

  30.01.2017 12:20
  0
  709
«Ал-Ҳидд» устози: «Насаф»ни ютиш биз учун сенсация бўлмайди»

Осиё Чемпионлар Лигаси–2017 турнири ўтиш босқичида “Насаф” жамоаси Баҳрайннинг “Ал-Ҳидд” клубига қарши баҳс олиб боради. Мазкур ўйин олдидан бўлиб ўтган матбуот анжуманида “Ал-Ҳидд” бош мураббийи Муҳаммад Ал-Шамлан ва ҳимоячи Сайид Муҳаммад Аднан ўз фикрлари билдириб ўтди.

“Аввало Ўзбекистонга ташриф буюрганимдан ва меҳмондорчиликдан мамнунман. Ташкилотчиларга алоҳида миннатдорчилик билдирмоқчиман. Ўйин биз учун жуда муҳим саналади. Менинг жамоага келганимга атиги 3 ҳафта бўлди, шунга қарамай, мен жамоа аъзосиман. “Насаф” ўйинларини таҳлил қилдик, улар ОЧЛда катта тажрибага эга эканини ҳам биламиз. Ўзбекистонда мавсум бошланмади ва бу бизга кичик устунлик беради, дегани эмас. Рақибни ҳурмат қиламиз, аммо биз ўз кучимизга ишонамиз. Бизда мақсад бор ва кейинги босқичга чиқишга ҳаракат қиламиз. “Насаф”ни ютиш биз учун сенсация бўлмайди. “Ал-Ҳидд” ҳам савияли ва тажрибали жамоа. Рақиб таркибидаги сингари бизда кучли футболчилар бор”, – деди Муҳаммад Ал-Шамлан.

“Мураббий айтилиши керак бўлган барча гапларни айтди. Мен ҳеч қандай қўшимча қилмайман. Нима учун келганимизни эртага майдонда кўрсатамиз”, – деди Сайид Муҳаммад Аднан.

Эслатиб ўтамиз, “Насаф” – “Ал-Ҳидд” учрашуви эртага, 31 январь куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида соат 16:00 да бошланади.

Манба: the-uff.com/



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz