Қайднома

Қидирув

Акадан укага тилак

Акадан укага тилак

  30.01.2017 14:14
  0
  3942
Акадан укага тилак

Ўзбекистон миллий жамоаси сардори Одил Аҳмедовнинг акаси — актёр ва режиссёр Ёқуб Аҳмедов Instagram саҳифасига янги сурат жойлади. Аниқроғи,  Одилнинг «Шанхай СИПГ»даги бразилиялик легионерлар - Халк, Оскар, Элкесон ва португалиялик Рикарду Карвалью даврасида тушган суратини.

«Одилчик, омад укам», — деб изоҳ қолдирган Ёқуб Аҳмедов. Одилчикка чиндан ҳам омад кулиб боқса, у 4 март куни старт оладиган Хитой супер-лигасида «Шанхай СИПГ»нинг бошланғич таркибидан жой олади.

Бунинг учун клуб легио­нерларидан камида 2 нафари захирада қолиши керак. Умуман, Одил Хитой жамоасида расмий дебютини 7 февраль куни ОЧЛ доирасидаги ўйинда нишонлаши мумкин. Дарвоқе, ҳамюртимиз «Шанхай СИПГ»нинг навбатдаги назорат учрашувида ҳам гол урди.

Шанхайликлар бу сафар «Цзиадинг Боцзи»ни 10:0 ҳисобида енгишди. Голлардан бирига айнан Одил муаллифлик қилди. Бразилиялик Халк эса «дубл»га эришди.

Манба: www.interfutbol.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz