Қайднома

Қидирув

Олий Лига клубларида мавсум тараддуди қай даражада кетмоқда?

Олий Лига клубларида мавсум тараддуди қай даражада кетмоқда?

  30.01.2017 14:37
  0
  2650
Олий Лига клубларида мавсум тараддуди қай даражада кетмоқда?

«Локомотив»

Ўзбекистон чемпиони илк хориж йиғинини Дубай шаҳрида олиб бориб, 22 январь куни Тошкентга қайтганди. «Темирйўлчилар» 4 кунлик таътилдан сўнг  жамоа қароргоҳида йиғилиб, яна машғулотларга киришдилар. Биринчи кунги жараёнда терма жамоанинг БААдаги йиғинида қатнашган футболчилар иштирок этишмади. «Локо» сафига қўшилган истеъдодли ҳужумчи Мурод Бобожонов ҳам машғулотларда астойдил ишлаяпти. Умуман, «Локо» ўз сафини маҳоратли ижрочилар билан тўлдиришда давом этмоқда. Хусусан, «Бухоро» шарафини ҳимоя қилиб келган ярим ҳимоячи Саламат Қутибоев ҳам «темирйўлчи»га айланди. Томонлар 2 йилга мўлжалланган шартнома остига имзо чекишди. Жамоа бунгача Мурод Бобожонов, Муҳаммад Коне, Гнохоре Кризо, Шуҳрат Муҳаммадиев ва Диёр Туроповни расман ўз сафига қўшиб олганди.

Дарвоқе, «Локомотив» базасида бир кунлик семинар ташкил этилди. Унда айни пайт назоратчи ва йўриқчи сифатида ишлаётган Александр Попов футболчиларга ФИФА томонидан татбиқ этилаётган ўйин қоидаларига боғлиқ сўнгги ўзгаришлар хусусида атрофлича маълумот берди.

«Бунёдкор»

Клуб янги мавсумда фойдаланадиган либосларини тақдим этди. «Қалдирғочлар» бу борада Германиянинг JAKO фирмаси билан ҳамкорликни давом эттиришади. Демак, «Бунёдкор» уй учрашувларида оқ ва сафарда қизғиш рангли либосларда майдонга тушади. Бевосита тайёргарликка тўхталсак, жамоа ўтган ҳафта «Қизилқум» билан  2 марта куч синашди. Дастлабки учрашувда Жавлон Иброҳимов ва Жавоҳир Қаҳрамонов урган голлар «Бунёдкор»га ғалаба келтирди - 2:0.

«Бунёдкор»: Дилшод Ҳамроев, Дилшодбек Аҳмадалиев, Душан Мичич, Ислом Қобилов, Акром Комилов, Жавлон Иброҳимов, Алишер Саноев, Нурилло Тўхтасинов, Жавоҳир Эсонқулов, Сардорбек Азимов, Эргаш Исмоилов.

Захирадан майдонга тушганлар: Муҳиддин Худоёров, Жавлон Мирабдуллаев, Шоҳруҳ Гадоев, Нодирхон Камолов, Миржамол Қосимов, Хуршид Ғиёсов, Шаҳзодбек Нурматов, Расул Йўлдошев, Фаррух Икромов, Жавоҳир Қаҳрамонов.

3 кундан кейин ўтказилган такрорий баҳсда ҳам Сергей Лушан шогирдлари ғалаба қозонишди -3:1. Бу сафар жамоа голларига Достонбек Ҳамдамов, Жавлон Иброҳимов ва Жавоҳир Эсонқулов муаллифлик қилишди.

«Бунёдкор»: Мурод Зуҳуров, Дилшодбек Аҳмадалиев, Душан Мичич, Рустам Ашурматов, Акром Комилов, Отабек Шукуров, Жавлон Иброҳимов, Алишер Саноев, Достонбек Ҳамдамов, Элдор Шомуродов, Шаҳзодбек Нурматов.

Захирадан майдонга тушганлар: Дилшод Ҳамроев, Хуршид Ғиёсов, Шоҳруҳ Гадоев, Нурилло Тўхтасинов, Жавоҳир Эсонқулов.

Таъкидлаш лозим, «Бунёдкор» вакиллари кеча БАА йиғинига жўнаб кетишди. Жамоа 5 февраль куни Абу-Дабидан тўғри Қатарга йўл олади ва «Ал-Жаиш»га қарши (ОЧЛ саралаши доирасида) майдонга тушади. Бунгача эса БААда Жанубий Кореянинг «Чонбук Моторс» клуби билан куч синашиб кўради. Мазкур ўйин 1 февраль кунига белгиланган. Қайд этиш керак, «Чонбук Моторс» ОЧЛ-2016 ғолибига айланганди. Бироқ клубнинг Жанубий Корея чемпионатида келишилган ўйинларда қатнашгани аниқлач, ОФК уни 2017 йилги турнирдан четлатди.

«Насаф»

Туркия йиғини якунлангач, мураббийлар футболчиларга қисқа муддатли таътил беришди. 25 январдан эса жамоа Қаршидаги ўз қароргоҳида машғулотларга киришди. Ушбу тайёргарлик жараёни 28 январгача давом этди ва шу куни қаршиликлар Тошкентга йўл олишди. Таркибдаги ўзгаришларга тўхталсак, Фозил Мусаев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Элдор Маматказин ва Азамат Алланиёзов жамоа билан расман хайрлашишди. «Бунёдкор»да танилган Акмал Шораҳмедов эса энди «Насаф» шарафини ҳимоя қилади. Шунингдек, «Насаф-2» жамоа­сининг бир қатор футболчилари асосий таркибга қўшилдилар.

«Насаф» ОЧЛ баҳслари учун 25 нафар футболчини «заявка» қилди. «Аждарлар» гуруҳ босқичига чиқишса, рўйхатга янги футболчиларни қўшишлари мумкин. Акмал Шораҳмедов ўзи учун одатий 2-рақамда рўйхатдан ўтказилди. Таркибда 2 нафар легионер бор: россиялик ҳимоячи Игорь Голбан ва сербиялик ҳужумчи Драган Черан.

Дарвозабонлар: Элдорбек Суюнов, Санжар Қувватов, Умиджон Эргашев

Ҳимоячилар: Акмал Шораҳмедов, Мақсуд Каримов, Ғолиб Ғайбуллаев, Игорь Голбан, Шерзод Аъзамов, Сайдулло Раҳматов, Нажмиддин Нормуродов

Ярим ҳимоячилар: Азизжон Ғаниев, Сирожиддин Қўзиев, Дилшод Раҳматуллаев, Шароф Муҳиддинов, Баҳром Абдураҳимов, Ислом Рашидхонов, Акбар Муродов, Одилжон Ҳамробеков, Фаррух Сайфиев, Дониёр Нарзуллаев

Ҳужумчилар: Шаҳбоз Эркинов, Дилшод Хушбаков, Ислом Кенжабоев, Бобир Абдихолиқов, Драган Черан.

Айтганча, ҳимоячи Элдор Маматказин фаолиятини чет элда давом эттиради. Хабарларга кўра, у Максимилиан Фомин ортидан «Саҳам» клуби  сафига қўшилди. 28 ёшли ҳимоя­чи уммонликлар билан шартнома тузишга ҳам улгурди ва «Саҳам»нинг тўртинчи легионерига айланди.

«Бухоро»

Клуб расмий сайти хабарига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Улуғбек Бақоев бош мураббий лавозимига тайинланди. Вадим Абрамов маслаҳатчи-мураббий, Шуҳрат Файзиев катта мураббий, Нурилло Ҳабибов эса дарвозабонлар мураббийи сифатида иш олиб боришади. Жамоанинг ўзи маш­ғулотларнинг навбатдаги босқичига киришди. Айни пайт жараён Бухорода олиб борилмоқда. 1 февралдан йиғин Тошкентга кўчади. Пойтахтда назорат учрашувлари ташкиллаш режалаштирилган. Вадим Абрамов ва Улуғбек Бақоев хоҳишига кўра, трансферлар айнан Тошкент йиғини давомида амалга оширилади. Мураббийлар таркиб ўзагини сақлаган ҳолда, уни маҳоратли ижрочилар ҳисобига кучайтирмоқчилар.

«Пахтакор»

БАА йиғинини давом эттираётган «шерлар» Россиянинг «Крас­­нодар» клуби билан назорат ўйини ўтказиб, 0:2 ҳисобида енгилишди. Биринчи бўлимда тенг кураш борди. Мисол учун, Игорь Сергеевнинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза устунига тегди, Смолов уринишини эса Александр Лобанов йўққа чиқарди. Танаффусдан кейин жамоалар таркибида рўй берган ўзгаришлар рақиб фойдасига ишлади. Бўлим бошида Окриашвили ва Жигулёв кетма-кет 2та гол уриб, «Краснодар» муваффақиятини таъминлашди.

«Пахтакор»: Александр Лобанов, Станислав Андреев (Хушнуд Авилов), Камолиддин Тожиев, Юрица Бульят, Даврон Ҳошимов (Ҳожиакбар Алижонов), Азим Аҳмедов (Остон Ўрунов), Жавоҳир Соҳибов (Акбар Исматуллаев), Жалолиддин Машарипов (Саиджамол Давлатжонов; Суҳроб Нуруллаев), Жамшид Искандеров (ТемурТолипов), Шерзод Каримов (Владимир Козак; Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев), Игорь Сергеев (Жасур Ҳакимов).

«Пахтакор» учинчи назорат ўйи­нида Австрия чемпиони - «Ред Булл Зальцбург»га қарши майдонга тушди. Бу сафар мураббийлар таркибдаги барча футболчиларни амалда синаб кўришди. Жамоалар бир қатор вазиятларни юзага келтирган бўлсаларда, ҳисоб очилмади.

«Пахтакор»: Александр Лобанов (Ботирали Эргашев, 82), Станислав Андреев (Достон Иброҳимов, 75), Камолиддин Тожиев (Аднан Ораховац, 46), Юрица Бульят (Георгий Аҳмедов, 68), Ҳожиакбар Алижонов (Хушнуд Авилов, 64), Азим Аҳмедов (Владимир Козак, 64), Остон Ўрунов (Акбар Исматуллаев, 46), Жавоҳир Соҳибов (Шерзод Каримов, 66), Жалолидин Машарипов (Суҳроб Нуруллаев, 70), Жамшид Искандеров (Темур Толипов, 68; Саиджамол Давлатжонов, 81), Игорь Сергеев (Жасур Ҳакимов, 66).

«Пахтакор» делегацияси кеча Тошкентга қайтди ва энди 5 февраль куни Анталияга йўл олади.

«Қизилқум»

Тайёргарлик жараёнини пойтахтимизда давом эттираётган навоийликлар «Бунёдкор» (2 марта) ва «Металлург» жамоалари билан куч синашишди. Айни пайт «Қизилқум» йиғинида 25 нафар футболчи иштирок этяпти. «Металлург» билан баҳсда 0:0 ҳисоби қайд этилди.

«Қизилқум»: Умид Хонимқулов, Шукурали Пўлатов, Акмал Рустамов, Отабек Зокиров, Азамат Алланиёзов, Файзулла Қамбаров, Жасур Ҳасанов, Максим Юрку, Илҳом Юнусов, Эркин Бойдуллаев, Азизбек Усмонов.

Захирадан майдонга тушганлар: Артём Макосин, Ғайрат Жумаев, Шерали Жўраев, Алишер Юсупов, Мансур Саидов, Самандар Шодмонов, Бекзод Ғанижонов.

Ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида «Қизилқум» шарафини ҳимоя қилган болқонлик Неманья Йованович жамоа­дан кетгани ҳақида хабар берилганди. Тошкент йиғини олдидан грузиялик Георги Квесиешвили ҳам бошқа жамоада ўйнаш ниятини билдирди. «Кончилар» улар ўрнига муносиб легионерлар топиш мақсадида селекция ишларини олиб боришяпти. Жумладан, бекободликларга қарши ўйинда жамоа таркибида молдовалик Максим Юрку майдонга тушди. Унинг жамоада қолиш-қолмаслиги йиғин якунида аниқ бўлади. «Қизилқум» машғулотларида қатнашган ва шартнома тузиши кутилаётган тажрибали ярим ҳимоячи Мансур Саидов эса оилавий шароити сабаб, «кончилар» қароргоҳини тарк этди. «Бунёдкор»га қарши кечган ўйин­ларга келсак, жамоа ҳар иккисида мағлубиятга учради - 0:2 ва 1:3. Иккинчи учрашувда «Қизилқум»нинг ягона голи Максим Юрку томонидан урилди.

«Металлург»

Клуб 5 нафар футболчи - Ислом Исоқжонов, Достон Турсунов, Дониёр Исмоилов, Санжар Қодирқулов ва Алишер Зиёвуддинов билан шартнома тузди. Бир неча кун жамоа йиғинида иштирок этган Наврўз Алимовга эса  жавоб берилди. «Металлург» ва «Қизилқум» ўртасидаги ўртоқлик ўйинида дарвозалар дахлсиз қолди. Лекин учрашувнинг бекободликлар устунлиги остида кечганини таъкидлаш жоиз.

«Металлург»: Зафар Сафоев, Даврон Каримқулов (Вусол Магерамов), Достон Турсунов (Камрон Кападзе), Ҳикмат Ҳошимов (Жасур Аҳмедов), Мирғиёс Сулаймонов (Нодир Йўлдошев), Дониёр Одилов (Фарҳод Намозов), Жаҳонгир Абдумўминов (Алишер Зиёвуддинов), Ислом Исоқжонов (Муҳаммадодил Қаҳрамонов), Санжар Қодирқулов (Аброр Тошқўзиев), Дилмурод Каримов (Аюбхон Нўъмонов), Зоҳид Абдуллаев (Умид Раҳимов).

«Металлург» шундан сўнг «Обод» билан ҳам куч синашиб, Дилмурод Каримовнинг 2та голи эвазига 2:0 ҳисобида зафар қучди.

«Металлург»: Суҳроб Султонов, Даврон Каримқулов, Ҳикмат Ҳошимов, Достон Турсунов, Вусол Магерамов, Алишер Зиёвуддинов, Фарҳод Намозов, Жаҳонгир Абдумўминов, Санжар Қодирқулов, Аюбхон Нўъмонов, Зоҳид Абдуллаев.

Захирадан майдонга тушганлар: Зафар Сафоев, Дониёр Одилов, Дилмурод Каримов, Мирғиёс Сулаймонов, Камрон Кападзе, Жасур Аҳмедов, Евгений Танаев, Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Нодир Йўлдошев.

«Машъал»

Муборак жамоаси янги мавсумда 3 хил либосдан фойдаланади. Яъни футболчилар уй учрашувларида доимгидек тўқ кўк, сафарда қизил-сариқ ва оқ рангли формаларда майдонга тушишади. Таркибдаги ўзгаришларга келсак, аввалги йили «Бухоро»да ўйнаган Жамолиддин Убайдуллаев «Машъал» сафига қўшилди. Ярим ҳимоячи 1 йиллик келишувга эришди. Шунингдек, «Нефт­чи» ҳимоячиси Сардор Раҳмонов ҳам «Машъал» машғулотларида қатнашмоқда. Кўрикда бўлган Конс­тантин Беловга жавоб берилди. «Машъал» яна тожикистонлик футболчини синаб кўрмоқда. Фаолияти давомида Душанбенинг «Истиқлол» ҳамда «Вахш» жамоаларида тўп сурган Умид Шарипов ёш бўлишига қарамай, ўз юртида анча танилиб улгурган. У Тожикистоннинг турли ёш тоифасидаги терма жамоаларида ўйнаган.

 

«СўҒдиёна»

Жиззахликлар Қибрайда «Навбаҳор»га қарши назорат учрашуви ўтказиб, Сардор Эминов томонидан урилган гол эвазига ғалаба қозонишди.

«Сўғдиёна»: Музаффар Абдуллаев, Рустам Аъзамов, Мурод Холмуҳаммедов, Элёр Орипов, Қаҳрамон Баҳодиров, Ихтиёр Тошпўлатов, Иззатилла Абдуллаев, Санжар Рашидов, Суннатилла Мамадалиев, Достон Абдураҳмонов, Сардор Эминов.

Захирадан майдонга тушганлар: Сарвар Каримов, Сарвар Жўраев, Омонжон Халилов, Роббим Ҳасанов, Суҳроб Қобилов, Акмал Абдураҳмонов.

Даврон Файзиев жамоаси шундан сўнг «Обод» билан ҳам куч синашиб кўрди. Мазкур учрашувда Жиззах клуби 2 марта ҳисобда олдинга чи­м­қиб олганига қарамай, якунда 2:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Жамоа голларига Санжар Рашидов ва Сарвар Жўраев муаллифлик қилишди.

«Сўғдиёна»: Сарвар Каримов, Элёр Орипов, Азамат Исроилов, Мурод Холмуҳаммедов, Сардор Эминов, Сарвар Жўраев, Роббим Ҳасанов, Достон Абдураҳмонов, Суҳроб Қобилов, Санжар Рашидов, Ихтиёр Тошпўлатов.

Захирадан майдонга тушганлар: Иззатилла Абдуллаев, Суннатилла Мамадалиев, Дадажон Маматқулов, Рустам Аъзамов, Акмал Абдураҳмонов, Ғулом Ўрунов, Улуғбек Худойбердиев, Орифхўжа Абдухолиқов, Омонжон Халилов, Қаҳрамон Баҳодиров.

Жиззахликлар навбатдаги учрашувни кеча Қозоғистоннинг «Махтаарал» клубига қарши ўтказишди. 1 февраль кунига эса «Қизилқум» билан ўйин белгиланган.

«Нефтчи»

Тошкент йиғинидан сўнг футболчиларга қисқа таътил берилганди. Жамоа ўтган ҳафта Қиргулидаги қароргоҳида йиғилди ва Ҳоким кубоги-2017 баҳсларига киришди. «Нефтчи» турнирда 2та таркиб билан иштирок этмоқда. Янгиликларга келсак, «Металлург»дан таклиф этилган Саид Абдужабборов билан 2 йиллик шарт­нома имзоланди. Шунингдек, тажрибали ҳужумчи Мўйдин Мамазулунов «1Қ1» кўринишидаги келишув остига имзо чекди. Аввалги мавсум ижара асосида «Истиқлол» шарафини ҳимоя қилган ёш ҳужумчи Ризо Айвазов Фарғонага қайтарилди. У билан 2 йиллик битим расмийлаштирилди. Тайёргарлик босқичининг сўнггиси хорижда олиб борилади.  Туркия йиғинида 5 ёки 6та ўртоқлик ўйини ташкиллаш режалаштирилган. Рақиблар номи яқин орада маълум қилинади. «Нефтчи» Туркияга 5 февраль куни йўл олади.

«Қўқон-1912»

Клуб икки кунлик танаффусдан сўнг тайёргарликнинг 3-босқичини бошлади. Машғулотларда сербиялик Филип Райевац иштирок этмоқда. 1992 йили туғилган ҳужумчи Белграднинг ОФК клубидан таклиф этилди. У Сербия супер-лигасининг бир қатор жамоаларида фаолият юритган. Шунингдек, Польшада ҳам ўйнаган. Қўқонликлар Фарғона вилояти ҳокими кубогида 2та таркиб билан иштирок этишмоқда.

«Олмалиқ»

Виктор Кумиков бошқарувидаги жамоанинг Анталияда ташкил этган йиғини якунига етди. 11-25 январь оралиғидаги ўқув-машғулотлар давомида 3та ўртоқлик ўйини ташкиллаштирилди. Жамоа бош мураббийи Виктор Кумиков клуб расмий сайтига интервью бериб, тайёргарлик жараёнидан кўнгли тўлганини таъкидлади: «Анталияда режа асосида шуғулландик. Дастлабки кунлар ҳаво бироз совуқ, ёмғирли бўлганига қарамай, машғулотлар талаб даражасида ўтказилди. 3та ўртоқлик учрашувида 2та ғалаба ва 1та мағлубият қайд этилди. Умумий хулоса: йиғиндан кўнглимиз тўлди. Йиғин чоғи бир қатор легионерларни синаб кўрдик. Ҳозирча сербиялик Игорь Йелич билан келишувга эришдик. Унинг майдондаги ҳаракатлари маъқул келди. Қолганлар борасида ҳали бир тўхтамга келмадик. Анталиядаги иккинчи йиғинда ҳам кўрик ишлари давом этади». Жамоа аъзолари кеча яна Туркияга йўл олишди. Навбатдаги йиғин 20 февралга қадар давом этади. Бу оралиқда 5та ўртоқлик ўйини ўтказиш режалаштирилган.

«Обод»

Жамоа аъзолари Қибрайда «Сўғдиёна»га қарши кечган баҳсда ирода намойиш этиб, салбий натижани ижобийга айлантиришди. Яъни икки бора ҳисобда ортда борган «Обод» иккинчи бўлимда рақиб дарвозасини 3 марта ишғол қилди ва 4:2 кўринишида устун келди. Бу учрашувда кўрикда бўлиб турган футболчилар хизматидан ҳам фойдаланилди.

«Обод»: Руслан Матниёзов, Жавлон Искандаров, Ислом Саидов, Миршоҳид Олимов, Аббос Пўлатов, Санжар Тўрақулов, Фаррух Ҳайдаров, Равшан Арслонов, Шерзод Жалилов, Суннат Абдуллажонов, Наврўз Ҳаипов.

Захирадан майдонга тушганлар: Азамат Аҳмедов, Дилмурод Икромов, Диян Талхатов, Идрис Бикмайкин.

«Металлург» билан ташкил этилган ўйинда эса тошкентликлар мағлубиятга учрашди. Захирадан майдонга тушган Дилмурод Каримов биринчи бўлим охирида пенальтидан, иккинчиси аввалида эса жарима зарбасидан гол уриб, ўз жамоаси ғалабасини таъминлади.

«Обод»: Ширинбой Абдуллаев, Сардор Қаҳҳоров, Аброр Ҳусинов, Жавлон Искандаров, Фарҳод Мираҳматов, Ғайрат Умиров, Суннат Эрматов, Санжар Тўрақулов, Павел Соломин, Шоҳруз Норхонов, Санжар Рихси­боев.

Захирадан майдонга тушганлар: Дониёр Ҳасанов, Наврўз Ҳаипов, Ислом Саидов, Суннатилла Абдуллажонов, Миршоҳид Олимов, Аббос Пўлатов, Фаррух Ҳайдаров.

Мазкур баҳсдан сўнг футболчиларга қисқа таътил эълон қилинди. «Обод» бугундан машғулотларни қайта давом эттиради. Жамоа бош мураббийи Рауф Инилеев Москвада жарроҳлик столига ётди. У саломатлигини тиклаганидан сўнг «Обод»даги ишини давом эттиради.

«Навбаҳор»

Наманганликлар Қибрайда «Сўғдиёна» билан назорат ўйини ўтказишди. Биринчи бўлимда урилган ягона гол «Сўғдиёна» ғалабасини таъминлади. Танаффусдан кейин «Навбаҳор» ҳисобни тенглаштириш учун бир қатор ҳужумлар ташкил этди. Аммо наманганликларга вазият­лардан фойдаланиш масаласида аниқлик етишмади. Иккинчи бўлим ўрталарида икки жамоа аъзолари ўзаро тортишиб кетишди. Натижада ҳакам 3 нафар футболчига қизил карточка кўрсатди. Аниқроғи, «Навбаҳор»дан Алишер Маҳмудов ва Алишер Мирзаев майдондан четлатилди. Назорат ўйини бўлгани учун футболчилар сонини тенглаш мақсадида Равшан Хурсанов яна сафга қўшилди.

«Навбаҳор»: Асилбек Омонов, Жаҳонгир Меҳмонов, Ғиёс Комилов, Тоҳир Шамсиддинов, Алишер Саматов, Аъзам Алиев, Дилшод Жабборов, Ойбек Қиличев, Мирзоҳид Ғофуров, Рўзимбой Аҳмедов, Равшан Хурсанов.

Захирадан майдонга тушганлар: Азизбек Турғунбоев, Алишер Маҳмудов, Ҳасанбой Эргашев, Абдуазиз Султонов, Акмал Ортиқов, Аббос Отахонов, Илҳом Бойдедаев, Алишер Мирзаев.

Ўйинда сербиялик ҳужумчи Неманья Йованович иштирок этмади. У алоҳида машғулот ўтказиш билан чекланди. Дарвозабон Нодир Ашурматов эса захирада қолдирилди.

«Навбаҳор»нинг Тошкент йиғинидаги кейинги назорат ўйини «Бун­ёдкор» ёшларига қарши кечди. Илҳом Мўминжонов шогирдлари мазкур баҳсда Ҳасанбой Эргашев ва Рўзимбой Аҳмедов урган голлар эвазига 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

«Навбаҳор»: Асилбек Омонов, Ғиёс Комилов, Ҳасанбой Эргашев, Алишер Саматов, Жаҳонгир Меҳмонов, Аъзам Алиев, Дилшод Жабборов, Азизбек Турғунбоев, Ойбек Қиличев, Мирзоҳид Ғофуров, Рўзимбой Аҳмедов.

Захирадан майдонга тушганлар: Равшан Хурсанов, Тоҳир Шамсиддинов, Алишер Мирзаев, Акмал Ортиқов, Алишер Маҳмудов, Аббос Отахонов, Абдуазиз Султонов.

Бу сафарги учрашувда Неманья Йовановичдан ташқари, Илҳом Бойдедаев ҳам майдонга тушмади. Таркибда ўзгаришлар бор. Тошкент йиғинида жамоа сафига қўшилган дарвозабон Акмал Турсунбоевга жавоб берилди. Асилбек Омонов келгач, унга эҳтиёж сезилмади, шекилли. Шунингдек, ярим ҳимоячи Ислом Исоқжонов клуб қароргоҳини тарк этди. У «Металлург» билан шартнома тузишга ҳам улгурди. Ҳозирда Санъат Шихов билан музокара олиб борилаётгани ҳақида маълумот бор. Бундан ташқари, «Нефтчи»дан кетиб, «Қизилқум» машғулотларида қатнашган Мансур Саидов «Навбаҳор» таркибига қўшилди.  2014 йили айнан Наманганда тўп сурган тажрибали ярим ҳимоячи билан яқин кунларда шартнома имзоланса керак. Олий лигамизнинг бир қатор клубларида ўйнаган ҳимоячи Дарко Станоевич яна юртимизга қайтиши мумкин. Сербиялик футболчи ўтган мавсумни «Олмалиқ» сафида бошлаган ва ёзда «Явор» клубига кетганди. Унга «Навбаҳор» қизиқмоқда.

«Динамо»

Жамоа аъзолари клуб президенти Акбар Шукуров бошчилигида Самарқанд вилояти ҳокими Ҳиммат Оқбўтаев қабулида бўлишди. Учрашув чоғи вилоят футбол федерация­си президенти Ҳиммат Қўчқорович «Динамо»ни олий лигага қайтгани билан табриклаб, жорий мавсум ҳам самарқандлик мухлислар жамоага катта умид боғлаётганлари, шунга яраша, уларни қувонтириш лозимлигини уқтирди. Бунинг учун тайёргарлик режасини тасдиқлаб, зарур чора-тадбирларни белгилади. Мураббийлар олдига таркибни кучайтириш ва олий лига-2017да муносиб иштирок этиш вазифаси юкланди. Тез орада «Динамо» сафида янги футболчилар кўриниш берсалар, ажабмас.

Манба: www.interfutbol.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz