Қайднома

Қидирув

Тошкентга 18 нафар футболчи билан

Тошкентга 18 нафар футболчи билан

  30.01.2017 19:56
  0
  1117

Эртага «Бунёдкор» стадионида «Насаф» ва Баҳрайннинг «Ал-Ҳидд» жамоалари ўртасида ОЧЛ саралаш ўйини бўлиб ўтади. Меҳмонлар Тошкентга 28 январь куни етиб келишди. «Ал-Ҳидд» делегацияси 11 нафар расмий ва 18 нафар футболчидан иборат.

Жамоанинг Тошкентга келган футболчилари: Аббос Ҳамис,  Ҳамад  ал Банкий, Абдулла Баба Фатадий, Али Абдулла Ҳассан, Эфидайо Омасуи (Нигерия), Саид Муҳаммад Аднан, Иброҳим ал Абайидлий, Аҳмад Иброҳим Ал Ҳаттал, Исо Мусаббиҳ (сардор), Рашид Халил ал Хутий, Окарандут Орок (Нигерия), Муҳаммад ал Довуд (Иордания), Холид ал Шамҳарий, Али Саид Шаҳобий, Муҳаммад Маки Али, Уче Агбо (Нигерия), Муҳаммад ал Мулла, Аҳмад Буғаммар.

Ўз ўрнида маълумот: учрашув чипталари аввалги ҳафта сотувга чиқарилганди. Улар 3 тоифада. Оддий секторлар учун - 15000 сўм, CИП секторлар учун - 30000 сўм, ВИП ложалар учун - 250000 сўм.

Ўйинни Шри-ланкалик ҳакамлар бригадаси бошқаради. Бош ҳакам - Гамини Нивон Робиш. Унга қанотларда Локу Удаяканха ва Веллабада Прималал ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам вазифасини эса Ражакришна Кутиаппа Ражаратнам бажаради. Учрашув назоратчиси - Умар Мусо Абу Ловум.  Талал Али Свайлмин комиссарлик қилади. Уларнинг иккаси ҳам Иорданиядан.

Манба: www.interfutbol.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz