Қайднома

Қидирув

Жепаров нега майдонга тушолмайди?

Жепаров нега майдонга тушолмайди?

  30.01.2017 14:50
  0
  1066

Яқиндагина Теҳроннинг «Истиқлол» клуби билан шарт­нома тузган Сервер Жепаров ғалати ҳолатга тушиб қолди.

Гап шундаки, ФИФА январь ойидаги трансферлар пайти «Истиқлол»нинг янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишини тақиқлаб қўйди. Чунончи, теҳронликлар жамоанинг германиялик собиқ футболчиси Одил Чихига шартномада кўрсатилган маошни тўлиқ беришмаган экан.

Хуллас, ФИФАнинг баҳсли вазиятларни ҳал этиш қўмитаси ушбу футболчи мурожаати асосида «Истиқлол»га нисбатан шундай жазо чораси қўллади.

Боз устига, клуб ушбу қарор юзасидан апелляция бериш ҳуқуқига эга эмас. Теҳронликлар январь ойида Сервер Жепаровдан ташқари, Андраник Теймурян билан ҳам шартнома тузишганди.

Аммо энди  ҳар икки футболчини Эрон про-лигаси учун ҳам, ОЧЛ учун ҳам рўйхатдан ўтказолмайдилар. Эслатма, эронликлар 7 февраль куни ОЧЛ саралаш ўйинида Қатарнинг «Ал-Садд» клубига қарши ўйнашади.

Сервер «Истиқлол»  сафига 1,5 йиллик шартнома асосида қўшилганди. Унга кўра, ярим ҳимоячимизнинг дастлабки ярим йилда 150 минг, кейинги мавсумда эса 350 минг доллар олиши кўзда тутилган. Ҳозирча унинг кейинги тақдири аниқ эмас.

Манба: www.interfutbol.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz