Қайднома

Қидирув

«Ҳокими Кубоги»: «Қўқон-1912»да йирик ғалаба

«Ҳокими Кубоги»: «Қўқон-1912»да йирик ғалаба

  31.01.2017 13:58
  0
  573

Учрашувни вакилларимиз шиддатли ҳужумлар остида бошлашди. Нўъмон Ҳасанов шогирдлари илк дақиқалардан рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятларни юзага келтиришди. Лекин кетма-кет ташкил этилган ҳужумлар самарасиз якунланаверди. 41-дақиқада ҳисоб очилди. Филип Райевац дарвозабон бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, дарвозани ишғол этди. Биринчи бўлим шу ҳисобда якунланди.

Иккинчи тайм жамоамиз учун омадли бошланди. 48-дақиқа ўтиб бораётган пайтда қувасойликлар ўз жарима майдончалари ичида Суҳроб Бердиевни чалиб йиқитишди. Бош ҳакам “Цементчи-1” дарвозаси томон пенальти белгилади. Ўн бир метрли нуқтага Бердиевнинг ўзи яқинлашди. Суҳробнинг зарбасини қувасойликлар посбони қайтаришга ожиз қолди.

Орадан икки дақиқа ўтиб, Бердиев-Райевац ижросида ажойиб комбинация ташкил этилди. Сўнгги паллада Филипнинг зарбасига аниқлик етишмади.

68-дақиқада Андрей Сидировда яхши имконият вужудга келди. Лекин ҳужумчимизга аниқлик етишмади.

78-дақиқада яна Сидиров қулай имкониятдан фойдалана олмади.

81-дақиқада Райевац томонидан киритилган гол инобатга олинмади. Ҳакамлар сербиялик ҳужумчини ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди деб топишди.

88-дақиқада Андрей Сидиров боши билан қувасойликлар дарвозасини аниқ нишонга олди ва ҳисобни йирик куринишга олиб келди.

Шундай қилиб, жамоамиз мусобақадаги йирик ғалабасини қўлга киритди.

“Вилоят Ҳокими Кубоги-2017”

“Б” гуруҳи 3-тур

“Қўқон-1912-1” – “Цементчи-1” – 3:0 (1:0)

Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов, Азиз Толипов.

Голлар:  Филип Райевац-41, Суҳроб Бердиев-48, Андрей Сидиров-88.

“Қўқон-1912-1”: 13. Никита Рибкин, 6. Баҳодир Акрамов 7. Жамшид Ҳасанов (17. Андрей Сидиров-63), 8. Акмал Холмуродов, 10. Жавоҳир Сидиқов 11. Никола Валентич (19. Аваз Маматхўжаев-60), 15. Ойбек Рустамов (70. Собир Ҳамидов-57),  23. Жалил Кимсанов, 24. Филип Райевац, 29. Суҳроб Бердиев (75. Иброҳим Раҳимов-66), 31. Дарко Гожкович.

Захира: 12. Азиз Ашуров, 90. Ориф Мамажонов, 99. Муҳаммаданас Ҳасанов.

“Цементчи-1”: 16. Илҳом Жуманов, 2. Жўрабек Ёқубов, 3. Оқилбек Маҳмудов, 4. Раҳматулло Мелибоев (18. Ислом Каримов-61), 5. Абдуҳолиқ Қурбонов, 6. Отабек Аҳмаджонов, 7. Даврон Исақов, 9. Сарвар Сотиволдиев, 10. Элёр Акбаров (15. Нурлибек Таласбаев-54), 13. Умид Матмусаев (19. Фехруз Салоҳиддинов-57), 27. Даврон Маматов.

Захира: 1. Дилмурод Мамаюсупов, 8. Муҳаммадсултон Фозилов, 17. Амирхон Иброҳимов,  20. Асрор Раҳмонов.

Манба: kokand1912.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz