Қайднома

Қидирув

«Ҳоким Кубоги»: «Навбаҳор» ёшлари «Уз-Донг-Жу»ни мағлуб этди

«Ҳоким Кубоги»: «Навбаҳор» ёшлари «Уз-Донг-Жу»ни мағлуб этди

  31.01.2017 14:13
  0
  653

Фарғона майдонларида бўлиб ўтаётган “Ҳоким кубоги”да қатнашаётган ёшларимиз бугун мусобақадаги иккинчи учрашувни ўтказишди. Бу сафар футболчиларимизга Андижоннинг “ЎзДонгЖу” жамоаси рақиб бўлди. Биринчи лига вакили билан ўтган ўйинда 3:2 ҳисобидаги ғалаба қўлга киритилди. Учрашувнинг биринчи бўлимида Ҳожиакбар Юнусов ҳисобни очишга эришди. Футболчиларимиз бурча зарбасини амалга оширишгач, ҳимоячилардан қайтган тўпни Юнусов 17 метрлардан дарвозага йўллади. Танаффусдан кейин андижонликлар нафақат ҳисобни тенглаштиришди балки олдинга ҳам ўтиб олишганди. Аммо, бу жиҳат футболчиларимизни тушкунликка туширмади. Аксинча ғалаба сари руҳлантирди. Натижада Исмоил Абдураимов рақиб дарвозасини икки бор нишонга олиб, иродали ғалабани таъминлади.
Учрашувни ёшларимиз қуйидаги таркибда ўтказишди: Мирзоҳид Маматхонов, Ҳожиакбар Юнусов, Шаҳзод Ҳамидов, Жавоҳир Олимжонов (Шоҳруҳмирзо Аҳмадалиев), Исмоил Абдураимов, Акбарали Холдоров (Искандар Сидиқжанов), Музаффар Абдуллаев (Аббос Ғуломов), Илҳом Алибоев (Абдулазиз Жалилов), Аҳмад Мамадалиев (Иброҳим Исмоилов), Ислом Абдуқодиров, Бобир Тиллабоев (Омонулло Мирзаев).



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz