Қайднома

Қидирув

Бэйлни Англияга қайтариш ҳаракати

Бэйлни Англияга қайтариш ҳаракати

  31.01.2017 15:54
  0
  782

«МЮ» қатори «Челси» ҳам «Реал» ярим ҳимоячиси Гарет Бэйлни Англияга қайтариш ҳаракатини бошлади. Хусусан, «МЮ» анчадан буён Бэйлни сотиб олишни ўйламоқда ва уни иккинчи марта дунёнинг энг қимматбаҳо футболчисига айлантирмоқчи. Marca нашрининг хабар беришича, манчестерликлар уэльслик учун 200 миллион евро тайёрлаб қўйганлар. Лекин Моуриньо жамоасига бу йўлда «Челси» халақит бериши мумкин. Зеро, «аристократлар» ҳам Бэйлни ўз сафларида кўриш учун шунча сарфлашга мойиллар. Боз устига, ҳар икки клуб футболчини 400 минг еврога тенг ҳафталик маош билан сийламоқчи. Эслатма, «Реал» Бэйлни 2013 йили «Тоттенхэм»дан нақ 100 миллион еврога харид қилганди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz