Қайднома

Қидирув

Сокингина биринчи ой ёхуд январь ойи термамиз учун қандай?

Сокингина биринчи ой ёхуд январь ойи термамиз учун қандай?

  01.02.2017 00:14
  0
  1774
Сокингина биринчи ой ёхуд январь ойи термамиз учун қандай?

Йилнинг биринчи ойи - январь бутун жаҳон футболида сокин давр ҳисобланади аслида. Тўғри, бу вақтда клублар ўртасидаги мусобақалар давом этаверади. Қолаверса, 2011 ва 2015 йилги Осиё кубоги баҳслари айнан январга тўғри келгани  боис, жаҳон оммаси эътибори қитъамизга қаратилганди. Шунингдек, Африка милатлар кубоги ҳам асосан йилнинг илк ойида ўтказилади. Европада эса, ЧЛнинг «плей-офф» раундлари февралда старт олади. Қисқаси, январда терма жамоалар ўртасидаги ўртоқлик ўйинлари ҳам кўпинча Осиё ва АҚШ томонларда ташкиллаштирилади. Дейлик, миллий футболимиз учун январь ойи янги мавсумга тайёргарлик жараёнининг энг муҳим палласи саналади. Хусусан, агар йирик турнирлар ўтказилмаса, терма жамоамиз фақат саралаш баҳслари олдидан ўртоқлик учрашувларида майдонга тушиши мумкин. Ҳа, сўнгги 2та Осиё кубоги январга белгиланганидан буён бу ой биз учун муҳим даврлардан бирига айланди. Демак, жамоамиз учун иқлим жиҳатидан анча мураккаб саналган биринчи ойга қаратилган махсус тайёргарлик тизими ишлаб чиқилиши мақсадга мувофиқ. Тўғри, вакилларимиз Осиё миқёсидаги турнирларда доимо гуруҳдан чиқяпти. Лекин кейинги раундларда «физика» панд беряпти. Самвел Бабаян январь ойида 2та ўртоқлик ўйини ташкил этишга улгурди. Тўғри, даниялик ёшларга қарши кечган ўйин ҳисобга киритилмайди, Грузия термаси билан баҳс эса, илк ойнинг умумий статистикасини бироз ўзгартирди. Демак, бугун терма жамоамиз январь ойида қандай ўйнагани хусусида батафсил тўхталамиз.

2011 йил 21 январь. Шу куни Қатарнинг Доха шаҳрида жойлашган «Халифа» стадионида Осиё кубоги чорак финал ўйини ўтказилди. Бу учрашув биз учун икки томонлама аҳамиятли. Биринчидан, у бутун жаҳон эътиборини тортди. Яъни ҳаттоки, халқаро экспертлар ҳам ўйин сифатига юқори баҳо бердилар. Иккинчидан, ярим финал тақдирини ҳал қилган 2-рақамли ҳужумчи Улуғбек Бақоев жаҳон бўйича ўша ҳафтанинг энг яхши футболчиси мақомига лойиқ кўрилди. Демак, миллий жамоамизнинг Осиё чемпионатидаги энг юқори натижасини таъминлаган ўйинда майдонга тушган таркибни эслаймиз: Игнатий Нестеров (Темур Жўраев, 62), Саҳоб Жўраев, Шавкат Муллажонов, Санжар Турсунов, Одил Аҳмедов, Жасур Ҳасанов (Станислав Андреев, 57), Азиз Ҳайдаров, Темур Кападзе, Сервер Жепаров, Улуғбек Бақоев, Александр Гейнрих (Анзур Исмоилов, 70). Одатда январь ойида юртимизда ўйин ўтказилмайди. Эътибор беринг, жамоамизнинг илк ойга тўғри келган жами 16та ўйинидан 6тасига Доха мезбонлик қилган. Аслида бизда йилнинг хоҳлаган ойида машғулот олиб бориш имконияти йўқ эмас. Бунинг учун етарли инфратузилма шаклланган. Балки расмий турнирлардан холи йилларнинг январида халқаро турнир уюштириш фойда берар? Ҳарқалай, Европанинг ўртамиёна жамоалари ва Осиё етакчилари, шунингдек, Шимолий Американинг рақобатбардош вакилларидан 7тасини таклиф этиб, 8та иштирокчи орасида махсус турнирни йўлга қўйиш мухлисларга ҳам маъқул тушса керак. Муҳими, термамиз айни пайт шундай турнирга муҳтож. Мана, ЖЧ саралашининг ярмига етиб келдик. Бироқ спарринг-рақиб топиш ва жисмоний тайёргарликни маромига етказиш бўйича ҳамон муаммолар кўп. Балки турнир ташкил этилса, дастлаб мукофот жамғармаси борасида қийинчиликлар бўлар, лекин бу муаммони кейинчалик ҳал этиш мумкин.

Ўзбекистон миллий жамоасининг январь ойидаги ўйинлари статистикаси

Т|р.

Сана

Ўйин

Шаҳар, стадион

Ўйин мақоми

Ҳакам

Гол муаллифлари

Сар.|қиз. карточка

Бош мураббий

1.

17.01.2001

Исроил - Ўзбекистон - 2:0

Бейт-Шеан, «Муниципиал»

Ўртоқлик

Али Ойдин (Туркия)

-

-

В.Сальков

2.

28.01.2009

БАА - Ўзбекистон - 0:1

Шаржа, «Ал-Шаржа»

ОК-2011 саралаши

Юичи Нишимура (Япония)

Ф.Тожиев (30)

А.Исмоилов (85), Э.Магдеев (85), Р.Мелзитди-

нов (90+2)

М.Қосимов

3.

02.01.2011

Ўзбекистон - Иордания - 2:2

Дубай, «Ал-Васл»

Ўртоқлик

 

Ж.Ҳасанов (70), О.Новкаров (77)

-

В.Абрамов

4.

07.01.2011

Қатар - Ўзбекистон - 0:2

Доха, «Халифа»

ОК-2011

Юичи Нишимура (Япония)

О.Аҳмедов (59), С.Жепаров (77)

-

В.Абрамов

5.

12.01.2011

Ўзбекистон - Қувайт - 2:1

Доха, «Ал-Гарафа»

ОК-2011

Наваф Шукрулло (Баҳрайн)

М.Шацких (40), С.Жепаров (65)

А.Гейнрих (62), Ж.Ҳасанов (88)

В.Абрамов

6.

16.01.2011

Ўзбекистон - Хитой - 2:2

Доха, «Ал-Гарафа»

ОК-2011

Абдулла ал Ҳилолий (Уммон)

О.Аҳмедов (30), А.Гейнрих (46)

А.Ҳайдаров (26), А.Исмоилов (54), Т.Кападзе (66)

В.Абрамов

7.

21.01.2011

Ўзбекистон - Иордания - 2:1

Доха, «Халифа»

ОК-2011

Абдул Малик (Сингапур)

У.Бақоев (46, 49)

У.Бақоев (48), С.Турсунов (90)

В.Абрамов

8.

25.01.2011

Ўзбекистон - Австралия - 0:6

Доха, «Халифа»

ОК-2011

Али ал Бадвавий (БАА)

-

У.Бақоев (57, 67 - қиз.), А.Ҳайдаров (67)

В.Абрамов

9.

28.01.2011

Ўзбекистон - Ж.Корея - 2:3

Доха, «Ал-Садд»

ОК-2011

Абдул Малик (Сингапур)

А.Гейнрих (45-пен., 54)

Ш.Саломов (85), Ш.Муллажо-

нов (87), А.Гейнрих (90)

В.Абрамов

10.

16.01.2012

Қувайт - Ўзбекистон - 1:0

Ал-Қувайт, «Тинчлик»

Ўртоқлик

 

-

-

В.Абрамов

11.

29.01.2012

БАА - Ўзбекистон - 1:0

Дубай, «Ал-Наср»

Ўртоқлик

 

-

Ш.Каримов (29), И.Тўхтахўжа-

ев (71),

О.Қиличев (83), А.Гейнрих (90)

В.Абрамов

 

 

 

 

12.

10.01.2015

Ўзбекистон - КХДР - 1:0

Сидней, «Австралия»

ОК-2015

Наваф Шукруллоҳ (Баҳрайн)

И.Сергеев (62)

А.Шораҳме-дов (86)

М.Қосимов

13.

14.01.2015

Хитой - Ўзбекистон - 2:1

Брисбен, «Брисбен»

ОК-2015

Абдулла Ҳасан Муҳаммад (БАА)

О.Аҳмедов (22)

Ш.Муллажо-нов (18)

М.Қосимов

14.

18.01.2015

Ўзбекистон - С.Арабистони - 3:1

Мельбурн, «Тўртбурчак»

ОК-2015

Бенжамин Уильямс (Австралия)

С.Рашидов (2, 79), В.Шодиев (71)

Ш.Муҳамма-диев (54)

А.Исмоилов (58), В.Денисов (59), В.Шодиев (78)

М.Қосимов

15.

22.01.2015

Ж.Корея - Ўзбекистон - 2:0

Мельбурн, «Тўртбурчак»

ОК-2015

Фаҳад Мирдасий (С.Арабистони)

-

В.Денисов (57), А.Исмоилов (86)

М.Қосимов

16.

23.01.2017

Ўзбекистон - Грузия - 2:2

Дубай, «Севенс»

Ўртоқлик

 

Э.Шомуро-

дов (45,78)

А.Аҳмедов (89-қиз.)

С.Бабаян

Январь ойига тегишли фактлар

2017 йил январига келиб, терма жамоамизнинг қишда ўтказган ўйинларига боғлиқ қуйидаги статистика вужудга келди:

Йиллар бўйича: 2001 - 1та, 2009 - 1та, 2011 - 7та, 2012 - 2та, 2015 йил - 4та, 2017 - 1та

Учрашувлар мақомига кўра: расмий ўйинлар - 11та, ўртоқлик учрашувлари - 5та.

Натижаларга кўра: ғалаба - 6та, дуранг - 3та, мағлубият - 7та. Йирик ғалаба - йўқ, йирик мағлубият - 1та.

Мураббийлар бўйича: В.Сальков - 1та, М.Қосимов - 5та, В.Абрамов - 9та, С.Бабаян - 1та.

Голлар бўйича: 12 нафар футболчимиз 20та гол урган. Улардан 1таси пенальти самараси. «Дубль» - 4та.

Сериялар. Терма жамоамизнинг бу ойдаги мағлубиятсиз серияси 6та учрашувдан иборат бўлиб, бу оралиқда 4та ғалаба ва 2та дуранг қайд этилган. 5та ўйинда футболчиларимиз гол ура олишмаган.

Январь ойи тўпурарлари

Т|р.

Футболчи

Голлар сони (пенальтидан)

1.

О.Аҳмедов

3та

2.

А.Гейнрих

3та (1)

3-6.

У.Бақоев, С.Жепаров, С.Рашидов, Э.Шомуродов

2та

7-12.

Ф.Тожиев, Ж.Ҳасанов, О.Новкаров, М.Шацких, И.Сергеев, В.Шодиев

1та

 

 

 

 

 

ФИКРАТ



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz