Қайднома

Қидирув

Марадонанинг аччиқ сабоғи ва мақтови

Марадонанинг аччиқ сабоғи ва мақтови

  31.01.2017 21:53
  0
  672

Аргентина терма жамоаси афсонаси Диего Марадона қачон гиёҳванд модда истеъмол қила бошлаганини эслаб, барчасидан афсусда эканлигини алоҳида таъкидлади:

«Эсимда, ўша вақт «Барселона»да ўйнардим. Гиёҳванд моддани илк марта 24 ёшимда исътемол қилганман. Бу бутун ҳаётим давомидаги энг катта хатодир. Гиёҳванд моддалар - мисли кўрилмаган бахтсизлик. Улар одамни ўлдиради. Ҳозир бу ҳақда гапириб турганим - бахтим. Ахир гиёҳванд моддалардан воз кечмаганимда, ҳозир ўликлар сафида бўлардим...». 1986 йилги жаҳон чемпиони шунинг баробарида 13 йилдан буён гиёҳванд моддалар олдига яқинлашмаганини қўшиб қўйди.

Диего Марадона шунингдек, Sportsmole нашрига берган интервьюсида ватандоши Лионель Мессини яна бир бора мақтади:

«56 ёшимда шуни айтишим мумкинки, Мессидан яхшироқ ўйнайдиган футболчини ҳали кўрмадим. Аргентинага шундай исътедод берган Худога шукрона айтаман. Одамларнинг Лео ҳақидаги бўлмағур гапларига чидаб туролмайман. Ҳа, Месси жаҳон чемпионатида ғолиб чиққанича йўқ, аммо бу ҳолат унинг ҳақиқий иқтидор эканлигини шубҳа остида қолдирмайди. Мисол учун, мен ЖЧда ёлғиз ўз ҳаракатларим эмас, балки жамоадошларим ёрдами билан ғалаба қозонганман».



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz