Қайднома

Қидирув

Риндюк ҳакам "танлаган" экан-а!

Риндюк ҳакам "танлаган" экан-а!

  01.02.2017 10:47
  0
  312
Риндюк ҳакам

Ўзбекистон чемпионатида 2010 йилдан 2014 йилгача оралиқлар билан “Машъал”(Муборак), “Динамо” (Самарқанд) ва “Навбаҳор”(Наманган) жамоаларида тўп суриб, футбол мухлисларига яхши таниш бўлган беларуслик Николай Риндюк ўз футболчилик фаолиятини якунлагач, мураббийлик касбини танлаганди. 2015 йилдан Беларусь чемпионати биринчи лигасида тўп сураётган “Сморгонь” жамоасини бошқариб келган Риндюкка нисбатан Беларусь футбол федерацияси ҳакамлик ва инспекторлик департаментининг собиқ бошлиғи, ҳозирда пора эвазига ўйинларга “керакли” ҳакамларни тайинлаб берганлиги учун қамоқ жазосини ўтаётган Андрей Жуков билан келишиб, “Сморгонь”нинг 2016 йилдаги маълум бир ўйини учун аниқ бир ҳакамни тайинланишига эришгани ва бунинг эвазига Жуковга 100 евро бергани учун жиноий иш очилди. Бу ҳақда Беларусь нашрлари хабар берди. Маълумот учун айтиб ўтиш керак, Жуков айнан ўша 100 еврони олаётганда қўлга олинганди...  

Манба: sport.tut.by, vodiymedia.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz