Қайднома

Қидирув

999 йилга мўлжалланган ижара келишуви...

999 йилга мўлжалланган ижара келишуви...

  02.02.2017 09:02
  0
  945

«Челси»нинг уй стадиони ҳисобланмиш «Стэмфорд Бриж» эгалари Роман Абрамовичга антиқа таклиф билан мурожаат этишди.

Улар клуб соҳиби билан нақ 999 йилга мўлжалланган ижара келишувини расмийлаштирмоқчилар. Chelsea Pitch Owners компанияси соҳиблари бу масалада бир овоздан қарор қабул қилишган.

Бироқ Абрамовични ижара келишуви қизиқтирмаяпти. У стадионни тўлиқ сотиб олиб, уни қайта таъмирлашни режалаштирмоқда. Компания эгаларига эса бу вариант маъқул эмас. Зеро, Абрамовичнинг клубга нисбатан қизиқиши пасайишидан хавотирга тушишмоқда.

Бордию, стадионни тўлиқ сотиб олиш режаси амалга ошмаса, «Челси» бошқа аренага кўчиб ўтиши ҳам мумкин.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz