Қайднома

Қидирув

«Локомотив» Анталияда. Учинчи кун. Таркибга Бобожонов, Кризо ва Коне қўшилди

«Локомотив» Анталияда. Учинчи кун. Таркибга Бобожонов, Кризо ва Коне қўшилди

  02.02.2017 08:49
  0
  714

Янги мавсумга тайёргарликнинг ҳал қилувчи босқичини Анталияда олиб бораётган «Локомотив» футбол клубининг манзилга етиб келганига бугун уч кун бўлди.

Одатга кўра бугунги машғулот ҳам икки маҳал ўтказилди. Футболчиларимиз эрталаб тренажёр залида машқ қилган бўлишса, тушдан кейин футбол майдонида машғулот ўтказишди.

img_8093

Бугунги машғулотга уч нафар янги футболчимиз ҳам қўшилди. Булар — Муҳаммад Коне, Ньоре Кризо ва Мурод Бобожонов. Бу футболчилар кеча тунда меҳмонхонага етиб келишгани боис мураббийлар бироз дам беришди. Шу сабаб машғулот пайтида уларга ортиқча юкламалар берилмади.

img_8435

Жамоанинг майдондаги машғулоти ҳам қизғин кечди. «Темирйўлчилар» бир ярим соат мобайнида аввал чигалёзди, ундан кейин тўп билан машқларни бажаришди. Шунингдек, икки таркибга бўлинган ҳолда футбол ўйнашди.

img_8522

Кечки пайт эса футболчиларимиз футбол назарияси бўйича мураббийлардан сабоқ олишди. Бунда «Локомотив»нинг 2017 йил ҳисобидан биринчи расмий ўйиндаги рақиби «Ал Таавон» (Саудия Арабистони) иштирокидаги баҳс ўрганиб чиқилди.

Эслатиб ўтамиз, Осиё чемпионлар лигасининг 1-туридан ўрин олган «Ал Таавон» — «Локомотив» учрашуви 20 февраль куни ўтказилади.

img_8594

Анталиядаги дастлабки ўртоқлик учрашуви 3 февраль куни Туркманистоннинг «Олтин Аср» клуби билан бўлади. Шу боис эртага, 2 февраль куни жамоа бир маҳал, фақат кечки пайт машғулот ўтказади.

Манба: lokomotiv.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz