Қайднома

Қидирув

Қатар Озарбайжон билан ўртоқлик ўйини ўтказади

Қатар Озарбайжон билан ўртоқлик ўйини ўтказади

  02.02.2017 11:42
  0
  684

Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2018 саралаш босқичидаги рақиби – Қатар термаси Озарбайжон билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

Учрашув 9 март куни Доҳа шаҳридаги “Жассим бин Ҳамад” стадионида бўлиб ўтади. Беллашув маҳаллий вақт билан 18:00 да бошланади.

Мазкур беллашув Қатар терма жамоаси учун ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи иккинчи давраси олдидан тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Маълумот учун, Қатар терма жамоаси саралаш босқичи “А” гуруҳи 5-туридан кейин 4 очко билан 5-ўринда бормоқда. Ўзбекистон термаси эса 9 очко билан учинчи поғонани эгаллаган.

Ўзбекистон ва Қатар саралаш босқичи 7-турида ўзаро тўқнаш келади. Мазкур ўйин Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади.

Манба: www.the-uff.com



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz