Қайднома

Қидирув

Алишер Маҳмудов бошқа жамоада ўйнайди

Алишер Маҳмудов бошқа жамоада ўйнайди

  02.02.2017 11:56
  0
  671

Бугун жамоамиз Тошкентдаги навбатдаги йиғинни бошлайди. Жамоамиз аъзолари бироздан кейин “Ўзбекистон” меҳмонхонасида тўпланишади. 

Машғулотларга эса куннинг иккинчи ярмида киришилади. Машғулотга қадар эса жамоа аъзолари учун  “Футбол қоидаларидаги ўзгаришлар” мавзусида семинар ташкил этилади.

Шу ўринда жамоа таркибида ўзгариш рўй берганлигини айтиб ўтиш жоиз. Сўнгги йилларда “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилган ярим ҳимоячи Алишер Маҳмудов бошқа жамоага ўтадиган бўлди.

Шу сабабли маҳоратли ярим ҳимоячи навбатдаги йиғинга жалб этилмади. Фурсатдан фойдаланиб, “Навбаҳор” футбол клуби ва жамоа мухлислари номидан Алишер Маҳмудовнинг кейинги фаолиятига омад ёр бўлишига тилак билдириб қоламиз.

Манба: www.pfcnavbahor.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz