Қайднома

Қидирув

«Бунёдкор» ОЧЛнинг амалдаги ғолибини мағлуб этди

«Бунёдкор» ОЧЛнинг амалдаги ғолибини мағлуб этди

  02.02.2017 12:50
  0
  980

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси БАА йиғини доирасида назорат учрашуви ўтказди.
7 февраль санасида Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида маҳаллий “Ал-Жаиш” клубига қарши бўладиган учрашувга жиддий ҳозирлик кўраётган “қалдирғочлар” ОЧЛ-2016 ғолиби – “Чонбук Моторс” клуби билан назорат учрашувида куч синашди.
Қизиқарли кечган учрашувда “Бунёдкор” рақибни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Жамоамиздан голларни Элдор Шомуродов ва Достонбек Ҳамдамов киритди.
Дубайдаги “The Sevens” стадионида бўлиб ўтган баҳс “Бунёдкор” учун “Ал-Жаиш”га қарши баҳс олдидан сўнгги тайёргарлик вазифасини ўтаб берди.

Ўртоқлик учрашуви
“ЧОНБУК МОТОРС” – “БУНЁДКОР” 1:2 (1:2) 
Голлар: Элдор Шомуродов 15 (0:1), Достонбек Ҳамдамов 24 (0:2), Жонгеун 35 (1:2)
“Чонбук”: Кук Таэжонг, Жунг Хюк, Лим Жонгеун, Чо Сунгван, Го Муюл, Чои Чулсон, Ким Юнгчан, Ким Шинвук, Жанг Юнхо, Ким Теано, Эду.
Захира: Ли Ёнг, Ким Мин Жай, Шин Хюнг Мин, Ли Жай Сунг, Мазола, Ким Бок Юнг, Парк Вон Жай, Ли Донг Гук, Хонг Жун Нам, Ким Жин Су, Эдер, Чо Сук Жай.
“Бунёдкор”: Муроджон Зуҳуров, Дилшодбек Аҳмадалиев, Душан Мичич, Рустамжон Ашурматов, Акрамжон Комилов, Жовлон Иброхимов, Отабек Шукуров, Нурилло Тўхтасинов, Шаҳзодбек Нурматов, Элдор Шомуродов, Достонбек Ҳамдамов.
Захира: Дилшод Хамроев, Хуршид Ғиёсов, Исломжон Қобилов, Шохруҳ Гадоев, Давронбек Умиров, Миржамол Қосимов, Нодирхон Камолов, Жавоҳир Эсонқулов, Сардорбек Азимов, Вадим Чемиртан, Алишер Саноев.

Манба: fcbunyodkor.com/



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz