Қайднома

Қидирув

Баҳодир Насимов Корейс клуби машғулотларига киришди

Баҳодир Насимов Корейс клуби машғулотларига киришди

  02.02.2017 13:46
  0
  834

Тошкентнинг “Бунйодкор” клуби ҳужумчиси Баҳодир Насимов Жанубий Корея қуйи лигаси вакили саналган “Ансан Гринерс” клуби билан шартнома тузди. Бугун барча корейс ОАВ бу ҳақда хабар тарқатди.

Насимов аллақачон клуб ихтиёрига етиб борди ва клубнинг машғулотларига киришди. “Sports Hankook” нашри Баҳодир Насимовнинг фикрларидан иқтибос келтиради:
“Мен бу жамоага келиб қўшилганимдан жуда мамнунман. Жамоадошларим билан танишишга улгурдим. Энди тезда жамоа ўйинига мослашиб, ўзимни кўрсатишни истайман”, — деган Баҳодир Насимов. 
Корейс клуби Насимовнинг ўйинларини анчадан буён кузатиб келган. Корейс ОАВ унинг 2015 йилги Осиё Кубогида Жанубий Кореяга қарши ўйинда қатнашганлигини эслаб ўтган ва уни Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси деб хабар тарқатмоқда. Шартнома муддати ва футболчиларнинг маоши борасида ҳеч нарсани яширмайдиган маҳаллий ОАВлар Насимовнинг қанча муддатга шартнома тузганлигию маоши қанчалиги ҳақида ҳозирча маълумот тарқатмаган.

Корейс ОАВ асосида Отабек Йўлдошев тайёрлади.

Манба: stadion.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz