Қайднома

Қидирув

Насимов «Ансан Гринерс» клуби аъзосига айланди

Насимов «Ансан Гринерс» клуби аъзосига айланди

  02.02.2017 17:28
  0
  663

Ўзбекистонлик ҳужумчи Баҳодир Насимов Жанубий Кореянинг иккинчи дивизиони вакили – “Ансан Гринерс” клуби билан 2 йиллик шартнома имзолади.

Баҳодир Насимов 2016 йилги мавсумни Тошкентнинг “Бунёдкор” сафида ўтказиб, 26 учрашувда 8 та голга муаллифлик қилганди.

29 ёшли футболчи фаолияти давомида Самарқанднинг “Динамо” (2007–2010), Қозоннинг “Рубин” (2010–2011), Бокунинг “Нефтчи” (2011–2014) ҳамда Эроннинг “Падидеҳ” клубларида тўп сурган. Бундан ташқари, у 2009–2015 йиллар давомида Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиб, 20 ўйинда 5 та гол киритган.

Маълумот учун, “Ансан Гринерс” 2016 йилнинг ёзида ташкил топган. Клуб стадиони Ansan Wa Stadium 35 минг мухлисни ўз бағрига сиғдира олади. Айни вақтда жамоа шакллланишда давом этмоқда. Ҳозирги кунда “Ансан Гринерс” сафида черногориялик Лука Роткович ва бразилиялик Уиллиам Энрике каби легионер футболчилар бор. 

Манба: the-uff.com



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz