Қайднома

Қидирув

Тимур Толипов «Навбаҳор» машғулотларига қўшилди

Тимур Толипов «Навбаҳор» машғулотларига қўшилди

  03.02.2017 13:49
  0
  711

Мавсумга тайёргарликни Тошкентда давом эттираётган жамоамиз таркибига бугун “Пахтакор” ҳужумчиси Тимур Толипов келиб қўшилди.

1995 йилнинг 18 май санасида туғилган футболчи билан тез орада шартнома тузилади. Жамоамиз навбатдаги Тошкент йиғини давомида бешта назорат учрашувида майдонга тушади.

Дастлабки ўйин эртага Тошкентнинг “Пахтакор” клубига қарши бўлиб ўтади. “Шерлар”га қарши баҳс соат 12.00да бошланади. Иккинчи учрашувда жамоамизга Қозоғистоннинг “Махтаорол” клуби рақиблик қилади.

Қозоқларга қарши ўйин 7 февраль санасига режалаштирилган. Кейинги назорат ўйинлари “Сўғдиёна” (9 февраль), “Динамо” (12 февраль) ва “Бухоро” (14 февраль) жамоаларига қарши ўтказилади.

Манба: www.pfcnavbahor.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz