Қайднома

Қидирув

Роналдиньо «Барселона»да иш бошлади

Роналдиньо «Барселона»да иш бошлади

  03.02.2017 14:38
  0
  708

Бугун, 3 февраль куни футбол тарихида ажойиб ҳодиса содир бўлди. “Барселона” футбол жамоасининг собиқ ҳужумчиси Роналдиньо  расмий равишда клубнинг элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Бу ҳақда “Eurosport.ru” хабар бермоқда.
Эндиликда собиқ футболчи яқин кунларда бўлиб ўтиши кутилаётган барча тадбирларда клубнинг вакили сифатида иштирок этади. Бундан кўзланган асосий мақсад “Барселона” футбол жамоасининг номини янада тарғиб этиш ва одамларда каталониялик футболчиларга бўлган муҳаббатни кучайтиришдан иборат.
Маълумот учун, Роналдиньо 2003 йилдан 2008 йилга қадар “Барселона” учун майдонга тушган. Жамоадаги фаолияти давомида 145 та матчда қатнашган. Ушбу матчлар мобайнида у 70 марта гол урган. 2005, 2006 йилларда у Испания чемпионатида, 2006 йилнинг ўзида яна Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz