Қайднома

Қидирув

Назорат учрашуви: «Навбаҳор» «Пахтакор»ни мағлуб этди

Назорат учрашуви: «Навбаҳор» «Пахтакор»ни мағлуб этди

  04.02.2017 14:21
  0
  736

Бугун футболчиларимиз мавсумга тайёргарлик жараёнидаги навбатдаги назорат ўйинида майдонга тушишди. Жамоамизга бу сафар Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси рақиблик "Шерлар" билан ўтган ўйин бундан бир неча дақиқа олдин якунига етди. Учрашувда "Навбаҳор" 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
Учрашувнинг биринчи бўлими кескин курашларга бой тарзда ўтди. Ҳар икки жамоа аъзолари ҳам бир қатор ҳужумлар ташкил этишган бўлсада танаффусга қадар ҳисобни очиш ҳеч кимга насиб этмади. Иккинчи бўлимда ҳар икки жамоа мураббийлари бир қатор ўзгаришларни амалга оширишди. Учрашув якунланишига 20 дақиқа вақт қолганида футболчиларимиз ҳисобни очишга эришишди. Захирадан майдонга тушган Рўзимбой Аҳмедов “Пахтакор” дарвозасига белгиланган пенальтини аниқ амалга оширди. Орадан бироз вақт ўтиб Азизбек Турғунбоев ҳам ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди. Футболчимиз чамаси 21 метрлар узоқликдан белгиланган жарима зарбасини голга айлантира олди. Айнан шу икки гол жамоамизнинг ғалабасини таъминлади. “Пахтакор”га қарши учрашувда Ҳасанбой Эргашев ва Ғиёс Комиловлар бетобликлари сабабли майдонга туша олмадилар.
Учрашувни жамоамиз қуйидаги таркибда ўтказди: Асилбек Омонов, Жаҳонгир Меҳмонов, Аббос Отахонов, Алишер Саматов, Тоҳир Шамситдинов, Аъзам Алиев, Дилшод Жабборов, Мирзоҳид Ғофуров, Ойбек Қиличев, Мансур Саидов, Неманья Йованович.

Захирадан майдонга тушганлар:Акмал Ортиқов, Илҳом Бойдедаев, Алишер Мирзаев, Рўзимбой Аҳмедов, Равшан Хурсанов, Азизбек Турғунбоев, Абдулазиз Султанов, Тимур Толипов.
“Пахтакор” жамоаси учрашувни қуйидаги таркибда ўтказди: Лобанов, Алижонов, Булят, Ораховац, Ҳошимов, Исматуллаев, А.Аҳмедов, Соҳибов, Андреев, Каримов, Сергеев.

Захирадан майдонга тушганлар: Эргашев, Алижонов, Г.Аҳмедов, Юсупов, Авилов, Ўрунов, Маҳмудҳожиев, Нуруллаев, Иброҳимов, Ғанихонов, Ҳакимов.

Манба: pfcnavbahor.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz