Қайднома

Қидирув

Эвра:«МЮ»га қайтишга жуда яқин тургандим»

Эвра:«МЮ»га қайтишга жуда яқин тургандим»

  04.02.2017 20:41
  0
  812

Қишки трансфер мавсумида “Ювентус”дан “Марсель” сафига қўшилган Патрис Эвра собиқ жамоаси – “Манчестер Юнайтед”га қайтиши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтди.

Аввалроқ франциялик футболчи Жозе Моуриньонинг мураббийлар штаби аъзоси сифатида “МЮ”га ўтиши мумкинлиги хабар қилинганди.

“МЮ”га қайтишга жуда яқин тургандим. Мен Моуриньо билан суҳбатлашгандим, аммо мени қайтишимни истамаган одам бор эди. Мухлислар ҳам “МЮ”га қайтишимни хоҳлаган бўлиши табиий, аммо вазият ўзгармади ва агентимдан бошқа вариант излашни сўрадим”, – деди франциялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, тажрибали футболчи 2006–2014 йиллар давомида “Манчестер Юнайтед” шарафини ҳимоя қилган.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz