Қайднома

Қидирув

«Нефтчи» Туркияга йўл олди

«Нефтчи» Туркияга йўл олди

  05.02.2017 15:14
  0
  631

Андрей Фёдоров мураббийлигидаги Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси футболчилари янги мавсумга бўлган тайёргарлик жараёнини давом эттириш учун Туркиянинг Анталия шаҳрига йўл олишди. Фарғона жамоаси хориж йиғини давомида бир қатор жамоаларга қарши ўртоқлик баҳсларида иштирок этади. Хусусан 7 февралда Болгариянинг "Пирин", 9 февралда Босния ва Герцеговинанинг "Сараево", 12 февраль куни Арманистоннинг "Широқ" клубига қарши назорат баҳслари бўлиб ўтади. Йиғиндаги бошқа рақиблар ҳақида кейинроқ маълумот берамиз. Туркияга парвоз қилган делегация таркибидан Бахтиёр Ёқубов ҳамда Акрам Баҳриддинов каби футболчилар ўрин олишмади. Мазкур ўйинчилар жароҳати туфайли Анталия йиғинини ўтказиб юборишади. Шунингдек 2 ҳафта давомида "Черноморец Одесса" клубининг машғулотларида иштирок этган Никита Павленко Туркияда "Нефтчи" сафига қўшилади. Ундан ташқари 3 нафар легионер ўйинчилар хориж йиғинидан "Нефтчи" машғулотларида иштирок этишни бошлашади.

"Нефтчи" ПФК делегацияси Тошкентдан қуйидаги таркиб билан хорижга йўл олди.

Мураббийлар штаби: Андрей Фёдоров (бош мураббий) Мурод Исмоилов (катта мураббий) Абдусамат Дўрмонов (ёрдамчи мураббий) Баҳодир Шамшидинов (дарвозабонлар мураббийи)

Клуб ходимлари: Зохиджон Ғофуров (бош администатор) Мухиддин Мирзаев (шифокор) Исломбек Усмонов (шифокор) Даниль Сепегин (массажчи)

Дарвозабонлар: Ўткир Юсупов, Абдумавлон Абдужалилов, Руслан Матниёзов

Ҳимоячилар: Дилёр Ирматов, Фурқат Ҳасанбоев, Мухсин Убайдуллаев, Ҳусниддин Ғофуров, Иброҳим Нўъмонов, Ҳамза Каримов, Сардор Қулматов

Ярим ҳимоячилар: Аббос Махсталиев, Жавоҳир Расулов, Абдужамол Исроилов, Саид Абдужабборов, Умид Қодиров, Музаффар Музаффаров, Дамир Низанов, Абдураҳмон Абдулҳақов

Ҳужумчилар: Шерзод Ҳакимов, Мўйдин Мамазулумов

Манба: t.me/fcneftchiuz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz