Қайднома

Қидирув

«Динамо» назорат учрашувида «Пахтакор» ёшларини мағлуб этди

«Динамо» назорат учрашувида «Пахтакор» ёшларини мағлуб этди

  05.02.2017 19:31
  0
  533
«Динамо» назорат учрашувида «Пахтакор» ёшларини мағлуб этди

2 февраль кунидан Тошкентда ўқув машғулот йиғинини бошлаган «Динамо» жамоаси пойтахтдаги дастлабки назорат учрашувини ўтказди.

3 февраль куни Чилонзордаги суньий қопламали майдонда ўтган баҳсда «Динамо» жамоаси «Пахтакор» ўринбосарлар таркибига қарши тўп суриб, йирик 3:0 ҳисобдаги ғалабага эришди.

«Динамо» голларига дастлабки бўлимда Миркомил Локаев муаллифлик қилган бўлса, иккинчи таймда Тимур Эргашев ва Комил Шарофутдиновлар ҳисобни 3:0 га етказишди.

Назорат учрашуви. 3 февраль. Тошкент.

«ДИНАМО» - «ПАХТАКОР» ўринбосарлари – 3:0
Голлар: Миркомил Локаев, Тимур Эргашев, Комил Шарофутдинов.
«Динамо»: Михаил Наумов, Бунёд Исроилов, Ҳакимхон Аъламхонов, Акмал Бозоров, Миркомил Локаев, Искандар Холмирзаев, Алексей Николаев, Фирдавс Абдусалимов, Жасур Азимов, Амиржон Сафаров, Асомиддин Маматов.

Захирадан майдонга тушганлар: Рустам Тоштурдиев, Шуҳрат Муродов, Убайдулло Набиев, Лазиз Нуриддинов, Комил Шарофутдинов, Жонибек Кўчимов, Темур Файзуллаев, Тимур Эргашев, Муҳаммаджон Ражабов.

Манба: www.fcdinamo.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz