Қайднома

Қидирув

«Қўқон-1912»: Никита Рибкин қаҳрамон бўлган ўйин

«Қўқон-1912»: Никита Рибкин қаҳрамон бўлган ўйин

  06.02.2017 00:04
  0
  850
«Қўқон-1912»: Никита Рибкин қаҳрамон бўлган ўйин

Бугун финал йўлланмаси ҳал бўлиши боис жамоалар ўйинни эҳтиёткорлик билан бошлашди.

12-дақиқада вакилларимиз рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятни вужудга келтиришди. Баҳодир Пардаев тўпга кеч қолди. Акс ҳолда…

31-дақиқада Жалил Кимсановнинг боши билан берган зарбаси дарвоза устуни ёнгинасида ўтиб кетди.

34-дақиқада муборакликлар бурчак тўпини тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Аваз Агалиевнинг бурчакдан тепган тўпи тўғри Азиз Ашуров қўриқлаётган дарвозага келиб тушди – 0:1.

35-дақиқа Баҳодир Акрамов иккинчи сариқ карточкасини олиб майдонни тарк этди.

Иккинчи бўлим бошида бош ҳакам жамоамиз устози Нўъмон Ҳасановга қизил карточка кўрсатди.

57-дақиқада жаримадан оширилган тўпни Андрей Сидоров боши билан рақиб дарвозасига аниқ йўллаб ҳисобни тенглаштирди.

70-дақиқада Андрей Сидоров қулай имкониятни қўлдан бой берди. Бир киши кам бўлиб қолганига қарамай, жамоамиз иккинчи таймда катта ташаббусга эга бўлишди.

Ўйиннинг асосий вақти дуранг билан якунлангач, мусобақа регламентига кўра, дарҳол пенальтилар серияси тепилди.

Пенальтилар сериясида эса омад жамоамиз томонидан бўлди. Дарвозабонимиз Никита Рибкин икки марта пенальтини қайтаришга муваффақ бўлди.

Шундай қилиб жэамоамиз оғир кечган ўйинда финал йўлланмасини қўлга киритди.

“Вилоят Ҳокими Кубоги-2017”

Ярим финал

“Қўқон-1912-1” – “Машъал-2” – 1:1 (0:1) пен. сер (4:3)

Ҳакамлар: Олим Тўйчибоев, Шерзод Аъзамов, Жавоҳир Ҳакимов, Санжар Раҳмонов.

Назоратчи: Анвар Ўринов.

Голлар: Андрей Сидоров – 57. – Аваз Агалиев-34.

“Қўқон-1912”: 12. Азиз Ашуров (13. Никита Рибкин-46), 23. Александр Мерзляков, 8. Акмал Холмуродов, 31. Дарко Гожкович, 33. Жалил Кимсанов (22. Мурод Холмуҳаммедов-46), 15. Ойбек Рустамов (75. Иброҳим Раҳимов-90), 6. Баҳодир Акрамов, 10. Жавоҳир Сидиқов (19. Муҳаммаданас Ҳасанов-46), 7. Жамшид Ҳасанов (28. Аваз Маматхўжаев-67, 70. Собир Ҳамидов-90), 29. Суҳроб Бердиев (17. Андрей Сидоров-46), 18. Баҳодир Пардаев.

“Машъал-2”: 35. Жавоҳир Ильясов, 22. Сергей Кондратьев, 17. Максим Липин (8. Абдуллох Олимов-46), 29. Асил Бегимқулов, 55. Аваз Агалиев, 6. Сардор Абдураимов (13. Жонибек Мирзақулов-66), 28. Марадона Сафаров (90. Зафар Тўраев-79), 9. Хумоюн Муртазоев (7. Зохир Қўзибоев-70), 11. Мақсад Муҳамедов (19. Жамолиддин Ўбайдуллаев-52), 2. Искандар Шойқулов, 27. Бобур Қосимов.

Захира: 12. Шохрух Эшбўтаев, 18. Аббос Амонов.

Пенальтилар серияси:

Баҳодир Пардаев – 1:0.

Аваз Агалиев – 1:1

Мурод Холмуҳаммедов -2:1.

Бобур Қосимов – 2:2.

Андрей Сидоров – 3:2.

Абдуллох Олимов – 3:3.

Иброҳим Раҳимов – 3:3 (дарвозабон)

Жамолиддин Убайдуллаев 3:3 (дарвозабон)

Собир Ҳамидов – 4:3.

Зафар Тўраев – 4:3 (дарвозабон)

Манба: www.kokand1912.uz

Бизни Телеграмда ҳам кузатиб боринг 

Телеграмга уланиш учун мени босинг



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz