Қайднома

Қидирув

100та гол марраси

100та гол марраси

  06.02.2017 10:26
  0
  724
100та гол марраси

«Барселона» ўз майдонида Бильбаонинг «Атлетик» клубини енгилгина мағлубиятга учратди - 3:0. Ўйинда ҳисобни Пако Алькасер очганини алоҳида айтиш керак. Зеро, бу гол унинг учун Каталония клуби сафида Ла-лигада урилган  дастлабкисидир. Яна бир диққатни тортадиган томони, Лионель Месси бу сафар ҳам жарима зарбасидан чиройли гол ҳосил қилди. Шу билан аргентиналик футболчининг «Барселона» ўйинларида жарима нуқтасидан урган голлари 27тага етди ва у бу борада Роналд Куманни ортда қолдириб, мутлақ рекордчига айланди. Умуман, «Барса» жорий мавсум ҳисобидан 100-голини нишонлади ва бу маррани забт этган Европанинг биринчи жамоаси бўлди. Тўғри, кейинроқ «Ницца»ни айнан 3:0 кўринишида мағлуб этган «Монако» ҳам жорий мавсумдаги голлари сонини 100тага етказиб қўйди.

 «Атлетико» ҳужумчиси Фернандо Торрес «матрасчилар»нинг Испания чемпионати тарихидаги юбилей 4500-голларини ўз номига ёзиб қўйди. Қолаверса, у «Леганес»га қарши баҳс (2:0)да «дубл»га эришди. «Атлетико» эса  Испания чемпионатида 4500та гол кўрсаткичига етган 4-клуб бўлди. Олдинроқ   «Реал», «Барселона» ва «Атлетик» жамоалари бу маррадан ўтишганди.

Хорхе Сампаоли қўл остидаги «Севилья» аввалги турда кузатилган мағлубиятдан сўнг ҳали ўзига келолмади, чоғи. Ҳарқалай, андалусияликлар бу сафар ўз майдонларида, деярли 35 минг мухлис кўз ўнгида «Вильярреал» дарвозасига йўл топа олишмади. Натижада йўқотилган очколарни назарда тутсак, «Реал» билан ўртадаги фарқ янада ошди.

«Сельта» - «Реал» ўйинининг ноқулай об-ҳаво шароити туфайли қолдирилганини ҳам айтиш керак. Учрашувнинг янги санаси ҳали маълум эмас.  Галисиянинг яна бир жамоаси - «Депортиво»нинг «Бетис»га қарши ўйини ҳам шу сабаб, қолдирилди.

4 февраль

МАЛАГА-ЭСПАНЬОЛ-0:1 (0:1)

Малага. 21546 томошабин.

Гол: Пьятти (17).

БАРСЕЛОНА-АТЛЕТИК-3:0 (2:0)

Барселона. 83884 томошабин.

Голлар: Алькасер (18), Месси (40), Алейш Видаль (67).

Барселона: тер Штеген, Алейш Видаль, Пике (Маскерано, 46), Юмтити, Матьё, Рафинья (Ракитич, 54), Андре Гомеш, Турон, Месси (Сержи Роберто, 64), Пако

Алькасер, Неймар.

Атлетик: Ираисос, де Маркос, Йерай Альварес, Ляпорт, Баленсиага, Сан Хосе (Беньят, 59), Итурраспе, Иньиго Лекуэ (Адурис, 52), Рауль Гарсия (Эрасо, 74), Муниаин, Иньяки Уильямс.

ВАЛЕНСИЯ-ЭЙБАР-0:4 (0:2)

Валенсия. 32571 томошабин.

Голлар: Энрих (28, 77), Гонсалес (45+3-пен.), Дани Гарсия (57).

Четлатиш: Солер (45+1, В.).

АТЛЕТИКО-ЛЕГАНЕС-2:0 (1:0)

Мадрид. 37421 томошабин.

Голлар: Торрес (15, 51).

Амалга оширилмаган пенальти: Гризманн (15, А.).

Атлетико: Мойя, Хуанфран, Савич, Годин, Филипе Луис, Коке, Сауль (Корреа, 46), Габи, Гайтан (Феррейра Карраско, 57), Торрес, Гризманн (Врсалько, 73).

5 февраль

Севилья-Вильярреал-0:0

Севилья. 33401 томошабин.

Амалга оширилмаган пенальти: Насри (49, С.).

Севилья: Рико, Рами, Меркадо, Мариано (Сарабия, 62), Лангле, Н~Зонзи, Насри, Витоло, Васкес (Иборра, 76), Йоветич (Вьетто, 71), Бен  Йедер.

Вильярреал: Асенхо, Бонера, Хосе Анхель, Марио Гаспар, Руис, Родри Эрнандес, Сориано, Тригерос (Рукавина, 89), Дос Сантос, Кастильехо (Черишев, 66), Адриан (Бакамбу, 71).

Спортинг-Алавес-2:4  (0:1)

Хихон. 21752  томошабин.

Голлар: Траоре (84), Кастро (90) - Собрино (10), Сантос (58-пен.), Мендес (70-пен.), Алексис (86).

Реал Сосьедад-Осасуна-3:2 (0:1)

Сан-Себастьян. 21893 томошабин.

Голлар: Навас (62), Вела (72), Хуанми (77) - Кенан (25), Леон (79).

Реал Сосьедад: Рульи, Навас, Элустондо, Берчиче, Ильярраменди, Одриосола, Прието (Каналес, 90), Вела (Хуанми, 77), Гранеро (Сурутуса, 56), Ойарсабаль, Виллиан Жозе.

----------------------------------------------

Гранада-Лас-Пальмас   ўйини   бугун бўлиб  ўтади.

—————————————————————------------------------

ДЕПОРТИВО-БЕТИС   ва   Сельта-Реал    ўйинлари    ноқулай   об-ҳаво шароити   сабаб,    қолдирилди.

 

Т/Р

ЖАМОА

Ў

Ғ

Д

М

Т-Н

О

1

 РЕАЛ МАДРИД

19

14

4

1

51-17

46

2

 БАРСЕЛОНА

21

13

6

2

55-18

45

3

 СЕВИЛЬЯ

21

13

4

4

43-28

43

4

 АТЛЕТИКО

21

11

6

4

36-16

39

5

 РЕАЛ СОСЬЕДАД

21

12

2

7

34-30

38

6

 ВИЛЬЯРРЕАЛ

21

9

8

4

28-14

35

7

 ЭЙБАР

21

9

5

7

32-29

32

8

 ЭСПАНЬОЛ

21

8

8

5

29-27

32

9

 АТЛЕТИК

21

9

5

7

26-25

32

10

 СЕЛЬТА

20

9

3

8

31-33

30

11

 ЛАС-ПАЛЬМАС

20

7

7

6

31-31

28

12

 АЛАВЕС

21

6

9

6

21-22

27

13

 БЕТИС

20

6

5

9

21-31

23

14

 МАЛАГА

21

5

7

9

28-35

22

15

 ДЕПОРТИВО

20

4

7

9

25-32

19

16

 ВАЛЕНСИЯ

20

5

4

11

29-40

19

17

 ЛЕГАНЕС

21

4

6

11

15-35

18

18

 СПОРТИНГ

21

3

4

14

22-43

13

19

 ОСАСУНА

21

1

7

13

23-46

10

20

 ГРАНАДА

20

1

7

12

16-44

10

 

Тўпурарлар:

Суарес (Барселона) - 16та

Месси (Барселона) - 16та

Роналду (Реал) - 13та...

 

Келгуси ўйинлар:

10 февраль (жума)

00:45       Эспаньол-Реал Сосьедад

11 февраль (шанба)

17:00       Бетис-Валенсия

20:15       Алавес-Барселона

22:30       Атлетик-Депортиво

00:45       Осасуна-Реал

12 февраль (якшанба)

16:00       Вильярреал-Малага

20:15       Леганес-Спортинг

22:30       Лас-Пальмас-Севилья

00:45       Атлетико-Сельта

13 февраль (душанба)

00:45       Эйбар-Гранада

 

Ўйиндан кейинги фикрлар:

Луис Энрике («Барселона» бош мураббийи): - Мессининг алмаштирилиши? Бунга изоҳ бермайман. Сизлар доимо қизиқасизлар, аммо бу ҳақда ёзишингизни истамайман. «Атлетик»ка қарши учрашувлар ҳеч қачон осон кечмаган. Бу рақибнинг доимий босими майдонда тиним билмасликни тақозо этади. Муҳими, бугун бошидан вазиятлар яратиб, ўйин ритмини назорат қилдик. «Атлетик»ни гол қўйиб юбормасдан йирик ҳисобда енгиш - бу тўғри йўлдан кетаётганимизга далил.

Пако Алькасер («Барселона» ҳужумчиси): - Ниҳоят, гол уриб, жамоам ғалабасига ҳисса қўшганимдан хурсандман. Шу руҳда давом этишим шарт. Елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди. «Атлетик» аввалига  юқори «прессинг» қўллаб, жиддий қаршилик кўрсатди. Натижада ҳимоядан чиқишда бироз қийналдик. Аммо 2та гол урганимиздан кейин ўйин назоратини тўлиқ қўлга олдик. Энди янада қаттиқроқ ишлашим керак, чунки сешанба куни бизни  муҳим ўйин кутмоқда.

Хорхе Сампаоли («Севилья» бош мураббийи): - Бутун ўйин давомида ҳумкронлик қилдик. Рақиб эса ҳимояда жуда мустаҳкам турди. Айтиш мумкинки, биз 2 очко йўқотдик. Айниқса, пенальтидан фойдаланолмаганимизни инобатга олсак, шундай... Очиғи, 11 метрлик жарима зарбасини Самир Насри ижро этишини шахсан мен тайинлагандим.

Диего Симеоне («Атлетико» бош мураббийи): - Фернандо Торрес мақтовларга лойиқ. Унинг шартномаси муддатини узайтириш-узайтирмаслик ҳамон клуб раҳбариятига боғлиқ. Умуман олганда, бугунги ўйин ғоят асабий тус олди. Дейлик, шогирдларим кўплаб яхши вазиятларни юзага келтирган бўлсаларда, бизда муайян вақтларда муаммолар яққол сезилди. Демак, ишлашда давом этиш керак.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz