Қайднома

Қидирув

«Ал-Фатҳ»–«Насаф»: ўйинолди расмий тадбирлар ҳақида

«Ал-Фатҳ»–«Насаф»: ўйинолди расмий тадбирлар ҳақида

  06.02.2017 12:54
  0
  690

“Насаф” эртага, 7 феврал сешанба куни Осиё чемпионлар лигаси саралаш босиқичи доирасидаги учрашувни Саудия Арабистонининг “Ал-Фатҳ” жамоасига қарши ўтказади.

Учрашув Ал-Аҳса шаҳридаги “Абдулла Бин Жалави” стадионида бизнинг вақт билан соат 20:00да бошланади.

Мазкур учрашув олдидан бугун бир қатор расмий тадбирлар бўлиб ўтади. Жумладан соат 13:00да ҳар иккала менеджерлари ва расмийлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтади. Бу йиғилишда учрашувни ўтказишга доир умумий масалалар муҳокама қилиниш билан бирга, эртага жамоалар қандай либосларда майдонга тушишлари ҳам ўзаро келишиб олинади.

Матбуот анжуманини соат 16:30да мезбон жамоа - “Ал-Фатҳ” вакиллари бошлаб беришади. “Ал-Фатҳ” жамоасининг расмий машғулоти ҳам олдинроқ бўлиб ўтади, яъни улар соат 17:30 – 18:30ларда ўйинолди расмий машғулотини ўтказишади.

“Насаф” жамоамизнинг бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ҳамда ҳужумчимиз Драган Черанлар иштирокидаги матбуот анжумани соат 19:00да бўлиб ўтади.

Жамоамиз расмий машғулотни  соат 19:30да бошлайди. Расмий машғулотлар ўйин бўладиган – “Абдулла Бин Жалави” стадионида бўлиб ўтади.

Соатлар, ўзимизнинг вақт билан кўрсатилган.

Манба: fcnasaf.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz