Қайднома

Қидирув

Сергей Лушан: «Бунёдкор» меҳмонда қандай ўйнаш кераклигини яхши билади»

Сергей Лушан: «Бунёдкор» меҳмонда қандай ўйнаш кераклигини яхши билади»

  06.02.2017 15:16
  0
  2022
Сергей Лушан: «Бунёдкор» меҳмонда қандай ўйнаш кераклигини яхши билади»

“Ал-Жаиш” – “Бунёдкор” учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “қалдирғочлар” иштирок этишди.

Унда бош мураббий Сергей Лушчан ва жамоа ҳужумчиси Элдор Шомуродов ОАВ вакиллари саволларига жавоб қайтаришди.

- Қатарга ҳар сафар ташриф буюрганимда кайфиятим кўтарилади. Меҳмондўстлик, ташкилий ишлар ва бошқалар жуда яхши. Бизни жуда муҳим бўлган баҳс кутиб турибди. Майдонда қандай кураш кечишидан қатъиназар, биринчи навбатда мухлислар ютадиган ўйин бўлади. Учрашувдан кейинги кайфиятимиз аъло даражада бўлиши учун майдонда катта куч сарфлашга тайёрмиз. “Плей-офф” учрашувини илк бор сафарда ўтказяпмиз. Фикримча, бу жиҳат бизга қўшимча муаммолар тўғдирмайди. “Бунёдкор” меҳмонда ўйнашни жуда яхши билади. Имкониятлар тенг. Тўғри, Ўзбекистонда ҳали чемпионат учрашувлари бошлангани йўқ. Бироқ, биз бу жиҳатни аввалдан инобатга олиб, айнан 7 февралдаги баҳсга махсус режа асосида тайёргарлик кўрдик. Жами 12та назорат учрашуви ўтказдик ва жамоани янада шакллантирдик. БААдаги шароитлар ажойиб бўлди. Қўл остимдагилар Осиё Чемпионлар лигаси мусобақаси қадрини жуда яхши тушунишади ва буни яхши ҳис этиб туришибди. Биз баҳсга тайёрмиз, - дейди Сергей Лушчан.

- “Ал-Жаиш”ни яхши ўргандик. Учрашув қандай аҳамиятга эга эканлигини яхши биламиз. Эртанги рақибимиз араб диёрининг энг кучли жамоаларидан бири бўлса-да, “Ал-Жаиш”га ҳурмат сақлаган ҳолда уларни мағлуб этиб ОЧЛ-2017 гуруҳ босқичига йўл олмоқчимиз. Сардор Рашидов бизни қандай билса, ўз навбатда биз ҳам унинг имкониятларини ва маҳоратини жуда яхши биламиз. Фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз, - дейди Элдор Шомуродов.

«Бунёдкор» клуби матбуот хизмати

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz