Қайднома

Қидирув

Чемпион четлатилсая

Чемпион четлатилсая

  06.02.2017 20:48
  0
  1157
Чемпион четлатилсая

2016 йилги Осиё Чемпионлар лигасининг ғолиби - «Чонбук Хюндай Моторс» ўз унвонини ҳимоя қилиш ваколатидан маҳрум этилди. Чунончи, Осиё футбол конфедерацияси 18 январь куни Жанубий Кореянинг ушбу клубини мусобақадан четлатиш ҳақида қарор чиқарди. Сабаби шуки, Шимолий Чеола музофоти шарафини ҳимоя қилувчи жамоанинг келишилган ўйинларга аралашгани исботланди. Аввалроқ «Чонбук» вакилларининг 2013 ва 2014 йиллар давомида кореялик ҳакамларга пора бериш орқали керакли натижани таъминлашгани ҳақида хабарлар тарқалганди. «Чонбук» дискалификациядан ташқари, 100 млн. вона (90857 доллар) миқдорида жаримага ҳам тортилди. Шунингдек, жамоадан 9 очко олиб ташланди ва оқибатда Жанубий Корея чемпионлик мақомидан маҳрум бўлди. Яъни чонжуликлар жарима очколари оқибатида турнир жадвалида 2-ўринга сурилишди. Хуллас, мавсум давомида 70 очко тўплаган «Сеул» Жанубий Кореянинг 2016 йилги чемпионига айланди-қўйди.

ОЧЛ-2017га келсак, энди гуруҳ босқичида корейс «К»-лигасидан «Сеул», «Жежу Юнайтед» ва «Сувон Самсунг Блюуингз» клублари иштирок этишади, «плей-офф» босқичи йўлланмаси эса «Ульсан Хюндай»га насиб этди. Тўғри, клуб ОФКнинг қарори юзасидан апелляция бермоқчи ва вазият ўзгариб кетиши ҳам ҳеч гап эмас.

Ҳаммаси қандай бошланди?

«Чемпионат» интернет портали 2016 йил май ойида AP агентлигига таянган ҳолда, шов-шувли хабар тарқатганди: «Жанубий кореялик 2 нафар футбол ҳаками пора олиш билан боғлиқ жиноий иш юзасидан айбланмоқда. Улар айни пайт терговга жалб этилмоқдалар». Маълум қилинишича, 2013 йилнинг март-октябрь ойлари оралиғида икки нафар ҳакам Жанубий Корея «К»-лигаси вакили «Чонбук Хюндай Моторс» жамоасидан 5та ўйин учун гўёки, 5 миллион корейс вонаси (4200 доллар) миқдорида пора олган. Ўша йилнинг декабрь ойида эса ҳакамлик коррупцияси иши бўйича жиноий иш қўзғатилган ва ҳар икки рефери фаолияти тўхтатиб қўйилганди. «Чонбук Хюндай Моторс» раҳбарияти ҳакамларга пора берган клуб вакили бу ишга фақат ўз манфаатларини кўзлаган ҳолда, қўл урганини таъкидлади. Ўтган йилнинг  сентябрь ойига келиб, Пусан вилоят суди пора берганликда айбланган клуб вакилини 6 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Энг қизиғи, клуб орадан 2 ой ўтиб, 26 ноябрь куни «Ал-Айн» (БАА)ни умумий 3:2 ҳисобида енгиб, Осиё Чемпионлар Лигаси кубогини қўлга киритди.

ОЧЛ ғолиби кейинги мавсумда

2009 йилгача турнирнинг амалдаги ғолибига чорак финалдан жой ҳозирлаб қўйиларди. Бироқ аксарият мавсумларда бундай имтиёзга эга бўлган жамоалар биринчи қарама-қаршиликнинг ўзида курашни тўхтатишган. Умуман, ОЧЛ формати янгиланганидан буён амалдаги чемпион худди ЕЧЛдаги сингари ўз ваколатини ҳимоя қилолмаяпти. Дейлик, 2010-2012 йиллар оралиғида турнир ғолиби ҳаттоки, гуруҳ босқичига ҳам йўл ололмади. Сўнг-ги 2та мавсумга қарасак, амалдаги ғолиб жамоа гуруҳ раундидаёқ курашдан чиқиб кетди. Энди эса Жанубий Кореядан чиққан охирги ғолиб жамоа - «Чонбук Моторс» лоақал иштирок ҳам этмайди.

ФАРРУХ тайёрлади

Манба: www.interfutbol.uz

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz