Қайднома

Қидирув

Антони Марсьяль ПСЖга ўтиб кетиши мумкин

Антони Марсьяль ПСЖга ўтиб кетиши мумкин

  06.02.2017 22:34
  0
  617
Антони Марсьяль ПСЖга ўтиб кетиши мумкин

Охирги вақтда майдонда жуда кам кўриниш бераётган «МЮ» ҳужумчиси Антони Марсьяль жамоасини алмаштириши мумкин.

Жозе Моуриньо ОАВга берган интервьюсида кўп бора франциялик ҳужумчига ўзини кўрсатиши учун етарли имконият яратиб берганини такрорлади. Эндиликда, «Манчестер Юнайтед» асосий таркибида фақатгина натижа келтира оладиган футболчилар тўп суришади.

«Манчестер Юнайтед»даги ҳолатдан хабар топган Франциянинг ПСЖ жамоаси Марсьялни ўз жамоасида кўриш истагида бўлиб турибди. ПСЖ «Манчестер Юнайтед»га футболчи борасида ёзда расмий таклиф билан чиқиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 21 ёшли ҳужумчи охирги икки ўйинни захира ўриндиғида ўтказди. Антони 2015/16 мавсумида «қизил иблислар» таркибини «Монако»дан 36 миллион фунт эвазига тўлдирганди.

Манба: www.interfutbol.uz

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

 

 

 

 



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz