Қайднома

Қидирув

Жибриль Сиссе 35 ёшида фаолиятини якунлади

Жибриль Сиссе 35 ёшида фаолиятини якунлади

  07.02.2017 08:13
  0
  663

Машхур футболчи – Жибриль Сиссе футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилди. “Осер”, “Ливерпуль”, “Марсель”, “Лацио” ва “Кубань” жамоаларида тўп сурган Сиссе бор эътиборини мусиқа соҳасига қаратишни ният қилган.

“Менга футболчи бўлиш ёқади. Ўйин менинг ҳаётимдир. Фаолиятимни якунлашни истамас эдим, аммо футбол мен учун якунланди. Мен ўзимни мусиқа, мода ва Yahoo Sportда синаб кўрмоқчиман. Мен қалбим билан диджей, продюсер ва консультант бўлишни истамоқдаман ва келажакда ўзимнинг кийим-кечаклар брендимни ривожлантириш ниятидаман”, - деб изоҳ берди франциялик футболчи.

Маълумот учун, футболчи Франция терма жамоасида 41 та ўйин ўтказиб, рақиблар дарвзосини 9 марта ишғол этган.

Манба: interfutbol.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz