Қайднома

Қидирув

Никола Риццоли халқаро фаолиятини якунлади

Никола Риццоли халқаро фаолиятини якунлади

  07.02.2017 10:23
  0
  527

Италиялик таниқли ҳакам Никола Риццоли Россияда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2018 мусобақасигача фаолиятини тугатмоқчи. Бу ҳақда Риццолининг ўзи Италия ҳакамлар қўмитасига маълум қилган.

«Барча нарсанинг ибтидоси ва интиҳоси бор. Керакли вақтди тўғри қарор чиқариш жуда қийин бўлган. Бир марта қарор чиқариб, унга доим амал қилиш керак доим шундай қилиб келганман.

Мен ЖЧ-2018 турнирига олиб борадиган йўлдан воз кечиб, бу ҳақида ҳаммани хабардор қилишни ўзимнинг бурчим деб ҳисоблайман», дея унинг Италия ҳакамлар қўмитасига ёзган мактубидан иқтибос келтирган Gazzetta dello Sport.

Маълумот учун, айни вақтда 45 ёшда бўлган Риццоли 2014 йили Бразилияда ўтган жаҳон чемпионати ҳамда Франция мезбонлик қилган Евро-2016 турнирларининг энг яхши ҳаками сифатида тан олинганди.

У 5 февраль куни Италия чемпионатининг 23-тури марказий учрашуви «Ювентус» — «Интер» баҳсидаги қарорлари туфайли қаттиқ танқидга учради. Бу ҳақда маҳаллий нашрларнинг биринчи саҳифаларида ёзишди, спорт телеканалларида шу учрашувни муҳокама қилишди. Кўпчилик бу ҳакамнинг «Ювентус»га очиқчасига ён босганини таъкидлади.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz