Қайднома

Қидирув

Рақибларда ўйин амалиёти яхши

Рақибларда ўйин амалиёти яхши

  07.02.2017 11:25
  0
  2560

Саудия Арабистони чемпионатида 17-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Бугун ОЧЛ саралаши доирасида «Насаф» билан ўйнайдиган «Ал-Фотиҳ» ўз майдонида «Ал-Раед»ни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида ғалабага эришди. Жамоа шу натижадан сўнг очколари сонини 14тага етказиб, охирги поғонадан 11-қаторга чиқиб олди. Эслатма, «Ал-Фотиҳ» - «Насаф» ўйини Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади ва «Спорт» телеканалида жонли намойиш этилади.

«Локомотив» билан бир гуруҳдан жой олган «Ал-Тавон» эса ўз майдонида «Ал-Шабаб»ни 2:0 ҳисобида енгди. Жамоа голларига Муҳаммад ал Сайарий ва Мусо ал Шамрий муаллифлик қилишди. «Ал-Тавон» ҳисобида 21 очко бор ва у 14та жамоа орасида 6-ўринни эгаллаб турибди.

«Локомотив»нинг яна бир гуруҳдоши - «Ал-Аҳли» БАА чемпионатининг навбатдаги турида «Ал-Фужайра» меҳмони бўлиб, ортга 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди. Учрашувда ҳисобни Аҳмад Халил очди, 78-дақиқада эса Ҳабиб ал Фардан устунликни мустаҳкамлади. «Ал-Аҳли» 35 очко жамғарган ҳолда, турнир жадвалининг 4-поғонасини банд этиб турибди.

Ҳамюртимиз Азиз Ҳайдаровнинг жамоаси - «Ал-Шабаб» эса, 17-турда «Эмирейтс»ни қабул қилиб, йирик ҳисобда ютқазди. Ҳайдаров учрашувда доимгидек, тўлиқ вақт тўп сурди. «Ал-Шабаб» айни пайт 24 очко билан 6-ўринда бормоқда.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz