Қайднома

Қидирув

Коваленко Шанхайга, Эрматов Сиднейга боради

Коваленко Шанхайга, Эрматов Сиднейга боради

  07.02.2017 11:28
  0
  787

ФИФА рефериси Валентин Коваленко бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси ОЧЛ «плей-офф» босқичидан ўрин олган «Шанхай Шенхуа» - «Брисбен Роар» учрашувини бошқариб боради. Эртага Шанхайда бўлиб ўтадиган ўйинда Коваленкога қанотларда Руслан Серазитдинов ва Андрей Цапенко ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам вазифасини эса вьетнамлик Нгуйен Хиен Триет бажаради. 

Равшан Эрматов эса «F» гуруҳи 1-туридан ўрин олган «Вестерн Сидней»  - «Урава Редс» учрашувига бош ҳакам сифатида тайинланди. У билан одатдагидек, лайн­сменлар - Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ишлашади. 21 февраль кунига белгиланган мазкур ўйин Сидней шаҳридаги Campbell Town Stadium аренасида бўлиб ўтади.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz