Қайднома

Қидирув

«Ўзбекча дерби»

«Ўзбекча дерби»

  07.02.2017 11:29
  0
  710

Қатар Юлдузлар лигаси 19-турида ҳамюртларимизнинг ўзаро тўқнашувлари кузатилди. Яъни «Ал-Жаиш» ўз майдонида «Ал-Сайлия»ни қабул қилди. «Ал-Жаиш» таркибидаги Сардор Рашидов ҳам, «Ал-Сайлия»даги Темурхўжа Абдухолиқов ва Санжар Шоаҳмедов ҳам ўйинни асосий таркибда бошлашди. 23-дақиқада Шоаҳмедов нафақат ўйин, балки Қатар чемпионатидаги ўз голлари ҳисобини очди. Танаффусга чиқиш арафасида эса, Ёсир Абубакир мувозанатни тиклади - 1:1. Иккинчи бўлимда мухлислар гол кўришмади. Шоаҳмедов ўйин тугашига 10 дақиқа қолганида ўз ўрнини захира вакилига бўшатиб берган бўлса, Рашидов ва Абдухолиқов охирига қадар майдонда қолишди. Ушбу дурангдан кейин «Ал-Жаиш» 4-ўринда боряпти (36 очко), «Сайлия» эса очколари сонини 20тага етказиб, 8-поғонага кўтарилди.

Санжар Турсуновнинг клуби - «Ал-Ҳурайтият» сафарда «Умм-Салал» билан баҳсда 0:0 ҳисобини қайд этди. Ҳамюртимиз бу сафар ҳам асосий таркибда майдонга тушди. Айни пайт «Ҳурайтият» 16 очкога эга ва 11-ўрин эгаллаб турибди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz