Қайднома

Қидирув

«Севинч»да ўзгаришлар силсиласи

«Севинч»да ўзгаришлар силсиласи

  07.02.2017 11:33
  0
  790

Мамлакатимизнинг 10 карра чемпиони ва 9 карра кубок соҳиби «Севинч» аёллар жамоаси таркибида катта ўзгаришлар рўй беради, шекилли. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тар­қатди. Моҳир ҳужумчи ва жамоа тўпурари Зебо Жўраева янги мавсумдан фаолиятини «Шўртан Lady»да давом эттиради. Дарвозабон Ольга Каҳҳорова эса «Бунёдкор-W» шарафини ҳимоя қилади. Шунингдек, ҳужумчи Маҳлиё Сариқова, ярим ҳимоячилар - Феруза Турдибоева ва Зумрат Назарова «Металлург-W» сафига қўшилишди. Яна бир тажрибали ҳимоячи Маҳлиё Юсупова футболчилик фаолиятини якунлади. Қарши жамоаси мураббийлари улар ўрнини бунгача «Машъал-W»да ўйнаган, аслида «Севинч» тарбияланувчилари ҳисобланадиган бир қатор ёш қизлар ҳисобига тўлдиришди. Жумладан, ҳимоячи Феруза Бобохўжаева, ҳужумчилар - Мафтуна Панжиева, Севара Нормуродова, Шоира Қултўраева ва Шаҳноза Қурбонова билан. Таъкидлаш жоиз, бу ёш футболчилар Баҳром Норсафаров бошчилигидаги U-19 терма жамоаси аъзолари саналишади. Жамоа яна бир қатор ёш футболчиларни таклиф қилмоқчи. Айни пайт «Металлург-W» сафида ўйнаган ярим ҳимоячи Нозима Эргашева кўрикдан ўтмоқда. Авлодлар алмашувига қарамай, «Севинч» олдига янги мавсумда ҳам Ўзбекистон аёллар футболидаги барча совринларни қўлга киритиш вазифаси қўйилган.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz