Қайднома

Қидирув

«Сурхон» логотипи учун танлов

«Сурхон» логотипи учун танлов

  07.02.2017 14:35
  0
  694

Хабарингиз бўлса, «Сурхон» (Термиз) бу йил биринчи лигада Сурхондарё вилояти шарафини ҳимоя қилади. Бу клуб аввалги мавсум «Нефтчи» (Жарқўрғон) ва вилоятнинг бошқа жамоаларида тўп сурган маҳаллий футболчилар ҳисобига шакллантирилади. Термизда профессионал клуб фаолиятини йўлга қўйиш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамда «Сурхон» раҳбарияти футболчиларга қулай шарт-шароитлар яратиш йўлида барча имкониятларни ишга соляпти. ПФЛ талабига кўра, ҳар бир клуб ўз рамзи (логотипи) ва байроғига эга бўлиши лозим. Шуни ҳисобга олган «Сурхон» раҳбарияти муносиб логотип танлаш мақсадида танлов эълон қилди. Унда профессионал дизайнерлар қатори мухлислар ҳам ўз ижодий ишлари билан қатнашиш ҳуқуқига эгалар. Логотипда футбол элементларидан ташқари, Сурхондарё вилояти, шунингдек, кўҳна ва ҳамиша навқирон Термиз шаҳри тимсолини ифодалувчи белгилар акс этиши шарт. Келаси йили «Сурхон»нинг ярим асрлик тўйи нишонланади. Воҳаликлар мавсумни анъанавий сариқ ва кўк ранг­ли формада ўтказишни режалаштирмоқдалар. Логотип яратишда бунга ҳам эътибор қаратиш лозим. Танлов 12 февралга қадар давом этади.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz