Қайднома

Қидирув

«Реал» - «Барса» йўналиши эҳтимоли

«Реал» - «Барса» йўналиши эҳтимоли

  07.02.2017 17:38
  0
  781

«Барселона» вакиллари «Реал» ярим ҳимоячиси Искога эътибор қаратмоқдалар. AS нашрида ёзилишича, Каталония клуби спорт директори Роберт Фернандес Испания терма жамоаси аъзоси атрофидаги воқеаларни диққат билан кузатиб бормоқда. Хуллас, «Барселона» Исконинг «Реал» билан янги шартнома тузмаслигига умид боғламоқда. Шундай ҳолатда мавсум охирида бошланиши кутилаётган музокара жараёни осон кечиши мумкин. Олдинроқ «Реал» бош мураббийи Зайниддин Зидан бу футболчини таркибда олиб қолишни истаётгани ва раҳбарият унга янги келишув таклиф қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Аммо амалдаги шартномаси 2018 йилгача мўлжалланган Иско унинг муддатини узайтиришни истамаяпти.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz