Қайднома

Қидирув

Одил Аҳмедовда голли пас «Шангхай СИПГ» гуруҳ босқичида

Одил Аҳмедовда голли пас «Шангхай СИПГ» гуруҳ босқичида

  07.02.2017 20:17
  0
  734
Одил Аҳмедовда голли пас «Шангхай СИПГ» гуруҳ босқичида

Миллий термамиз сардори Одил Аҳмедов шарафини ҳимоя қиладиган Хитойнинг «Шангхай СИПГ» клуби ўз майдонида Таиланднинг «Сухотаи» клубини қабул қилди. Кутилганидек, ўйин хитойликлар жамоасининг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

34-дақиқада Одил Аҳмедов узатган пасни жамоанинг бразилиялик легионери Оскар осонлик билан дарвоза тўрига жойлади. Иккинчи гол 39-дақиқада Элкесен томонидан урилди, унга Халк ҳаммуаллиф бўлди.

Иккинчи бўлимда яна битта гол ва ҳисоб 3:0. Бу ғалаба хитойликлар жамоасини ОЧЛнинг гуруҳ босқичига олиб чиқди. Энди 7 йилдан кейин яна ОЧЛга қайтган Аҳмедов ўз жамоаси билан «F» гуруҳида «Сеул» (Ж.Корея), «Урава Ред» (Япония) ва «Вестерн Сидней» (Австралия) клубларига қарши ўйинларда иштирок этади.

ОЧЛ-2017, саралаш плей-офф босқичи
«Шангҳай СИПГ» (Хитой) - «Сухотаи» (Таиланд) – 3:0 (2:0)
Голлар: Оскар (34), Элкесен (39), Тоопхундот (58 автогол).



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz