Қайднома

Қидирув

Энрике ОАВ ва ҳакамлардан норози

Энрике ОАВ ва ҳакамлардан норози

  08.02.2017 01:33
  0
  567

«Барселона» бош мураббийи Луис Энрике матбуот ва ҳакамлик масаласига тўхталиб, охирги ишлардан хафа эканлигини яширмади:

«Одатда «Барселона» футболчиларига нисбатан тез-тез қўполлик ишлатишади. Аммо шогирдларим бошқалардан кўра, кўпроқ сариқ карточка олишмоқда, бу исботланган факт. Боз устига, матбуотда футболчиларимизни обрўсизлантириш мақсадида алоҳида кампаниялар ўтказилмоқда. Тўғри, кейинчалик ўша нашрларнинг ўзида  бунинг адолатсизлик эканлиги таъкидланмоқда. Йигитларимизни мақташга ҳақлиман, чунки улар мавсум давомида оғир вазиятларда ўзларини тутиб туришди ва мураккабликдан чиқиб кетишди. Ҳакамлар борасида эса гапирмаганим маъқул. Зеро, уларни назорат қилиш ваколатига эга эмасман. Шундай экан, гапиришдан нима наф? Агар кимдир «Барселона»нинг чемпион бўлолмаслигини айтмоқчи бўлса, унга  аввалги икки мавсумни эсга олишини тавсия этаман»,-деди Луис Энрике.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz