«Барселона»нинг собиқ футболчиси Роналдиньо 2005 йили қўлга киритган «Олтин тўп» совринини клуб музейига топширадиган бўлди. Бу ҳақда жамоа расмий сайти хабар тарқатди.
Чунончи, 36 ёшли бразилиялик олдинроқ «Барселона»нинг жаҳондаги элчисига айланганди. У 2003-2008 йиллар давомида каталонияликлар сафида ниҳоятда самарали тўп сурганди. Эътиборлиси, Роналдиньо яқинда футболчилик фаолиятини қайта бошлаш ниятида эканлигини маълум қилганди.
Ваҳоланки, сўнгги клуби - «Флуминенсе» билан 2015 йили хайрлашган. Дарвоқе, Роналдиньо футболда янги технологиялар жорий этилишига қарши чиқмоқда.
«Футбол аллақачон кашф этилган спорт туридир. Уни ўзгартириш шарт эмас, фақат ўйнаш керак. Агар янги технологиялар жорий қилинса, кўп нарса ўзгаради. Шахсан менга ҳозирги футбол маъқул. Албатта, хатолар бор - улар жамоалар зарарига, баъзан фойдасига ишлайди. Хуллас, ўзимга қолса, ҳеч нарсани ўзгартирмасдим»,-деди бразилиялик «афсунгар» Mundo Deportivo нашрига берган интервьюсида.
Манба: www.interfutbol.uz
InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20