Қайднома

Қидирув

Испания кубоги: “Барселона” финалда

Испания кубоги: “Барселона” финалда

  08.02.2017 08:05
  0
  587
Испания кубоги: “Барселона” финалда

Кеча оқшом Испания кубогининг дастлабки финалчиси номи маълум бўлди. “Камп Ноу”да кечган ярим финал жавоб учрашувида мезбон “Барселона” футболчилари “Атлетико” билан дуранг ўйнашди ва икки ўйин натижасига кўра финал йўлланмасига эга чиқишди.

Таъкидлаш жоиз, ҳар иккала жамоа учрашувни камчилик бўлиб тугатишди. Мезбонлар сафида туғилган кунини нишонлаган Серхи Роберто ва Луис Суареслар четлатилишган бўлсалар, “матрасчилар” таркибида Феррейра-Карраско қизил карточкага лойиқ кўрилди. Айтганча, ўйин оҳирида Кевин Гамейро пенальтини аниқ амалга ошира олмади.

Испания кубоги. Ярим финал. Жавоб учрашуви.

“Барселона” 1–1 “Атлетико”

Голлар: Луис Суарес(43) – Кевин Гамейро(83)

Четлатишлар: Серхи Роберо(57), Суарес(90) – Феррейра-Карраско.

Дастлабки ўйин: 2-1

Манба: interfutbol.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz