Қайднома

Қидирув

Жанубий Корея термаси штабида ўзгариш юз берди

Жанубий Корея термаси штабида ўзгариш юз берди

  08.02.2017 08:53
  0
  637

Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан 2018 йилги Жаҳон Чемпионати йўлланмаси учун кураш олиб бораётган Корея терма жамоаси мураббийлар штабида ўзгариш юз берди.

Маълумотларга кўра, Корея Футбол Уюшмаси “Фулҳем” клуби собиқ футболчиси Соль Ги Хённи терма жамоа бош мураббийи Ули Штиликега ёрдамчи қилиб белгилаган. 38 ёшли ёш мутахассис март ойидан Корея терма жамоасида ўз ишини бошлайди.

Маълумот ўрнида, Соль Ги Хён 2002 йилги Жаҳон чемпионатида Корея терма жамоаси ярим финалгача етиб бориши учун катта ҳисса қўшган. Унинг нимчорак финалда Италия дарвозасига урган голи кореяликларни кейинги босқичга чиқишида катта рол ўйнаган эди.

Шунингдек у Белгиянинг Антверп, Андерлехт ва Англия Премер лигаси аъзолари Вулверхэмптон, Рединг ва Фулҳэм клубларида тўп сурган.

Манба: www.sports.uz

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz