Қайднома

Қидирув

«Суғдиёна» бир қатор футболчилар билан шартнома имзолади

«Суғдиёна» бир қатор футболчилар билан шартнома имзолади

  08.02.2017 13:09
  0
  828
«Суғдиёна» бир қатор футболчилар билан шартнома имзолади

«Суғдёна» футбол клуби қисқа таътилдан сўнг яна машулотларни бошлади. Бу ҳақда клуб расмий сайти маълум қилмоқда.

Жиззах жамоаси таътил давомида Ғулом Ўринов, Суннат Мамадалиев, Азамат Исроилов, Достон Абдураҳмонов, Рустам Аъзамов, Сарвар Каримов каби футболчилар билан шартнома имзолади. Қуйидаги футболчилар янги мавсумни «Суғдиёна» жамоасида бошлашади.

Ушбу футболчилар қаторига шунингдек, Эльёр Орифов, Санжар Рашидов, Ихтиёр Тошпўлатов, Қаҳрамон Баҳодиров, Сарвар Жўраевлар ҳам қўшилишлари мумкин. Бугун жамоа кўригига «Цементчи» посбони Элдор Исабоев ва «Навбаҳор» собиқ ярим ҳимоячиси Алишер Маҳмудовлар келиб қўшилишади.

Ўтган мавсумни «Суғдиёна»да якунлаган футболчи Раббим Ҳасанов айни пайтда «Бухоро» кўригида бўлиб турибди.

Қишги ўқув-йиғин машғулотлари пайтида жиззахликлар 9-февраль куни «Навбаҳор», 11 февраль куни «Обод», 13-февраль «Кўқон-1912», 15-февраль «Шўртан»га ва 17 февраль куни «Бухоро»га қарши назорат ўйинларини ўтказишни режалаштиришган.

Манба: www.interfutbol.uz

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

 



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz