Қайднома

Қидирув

Валентин Коваленко «Ал-Райян» – «Ал-Ваҳда» ўйинига бош ҳакам этиб тайинланди

Валентин Коваленко «Ал-Райян» – «Ал-Ваҳда» ўйинига бош ҳакам этиб тайинланди

  08.02.2017 16:41
  0
  534
Валентин Коваленко «Ал-Райян» – «Ал-Ваҳда» ўйинига бош ҳакам этиб тайинланди

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Валентин Коваленко бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси Осиё Чемпионлар Лигаси–2017 гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган учрашувни бошқариб боради.

Кеча БААнинг “Ал Ваҳда” жамоаси плей-офф босқичида Иорданиянинг “Ал-Веҳдат” клубини 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, “D” гуруҳидан жой олди. Коваленко мазкур гуруҳнинг илк туридан ўрин олган “Ал-Райян” (Қатар) – “Ал Ваҳда” (БАА) беллашувга бош ҳакам этиб тайинланди. Унга қанотларда Руслан Серазитдинов ва Андрей Цапенко ёрдам беради.

Тўртинчи ҳакам вазифасини ливанлик Али Реда бажаради. Учрашув комиссари – Парк Сеонг Кьюн (Жанубий Корея), ҳакамлар назоратчиси эса Иноят Масуд (Эрон). “Ал-Райян” – “Ал Ваҳда” беллашуви 21 февраль куни, Доха шаҳрида бўлиб ўтади.  

Манба: www.the-uff.com

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz