Қайднома

Қидирув

Футбол жамоаларига пул тикиш қимор эканлиги айтилди

Футбол жамоаларига пул тикиш қимор эканлиги айтилди

  09.02.2017 09:56
  0
  1446
Футбол жамоаларига пул тикиш қимор эканлиги айтилди

Жуда кўп спорт турлари, жумладан, футбол ўйинига ҳам пул тикиб, буни қимор кўринишига олиб келиш ҳолатлари учраб туради. Бу иш қай даражада тўғри? Ана шундай мавзуга оид савол билан muxlis.uz сайтига мурожаат қилинган. Саволда шундай дейилади?

“Ассалому алайкум. Айни дамда мен хориждаман. Бу ерда футбол ўйинларига пул тикиб, баҳслашадиган кафелар мавжуд. Ташриф буюрувчиларнинг ҳар бири, албатта, бу баҳсда иштирок этади. Ютган меҳмон кассадан белгиланган фоизда ўз ютуғини олади. Шариатимизда бундай нарсаларга қандай қаралади?”.

Ушбу саволга «Шайх Зайниддин» жоме масжиди имом-хатиби Одилхон қори Юнусхон ўғли жавоб қайтарган.

“Ва алайкум ассалом. Маълум шартларга кўра, футбол ўйнаш ва томоша қилиш жоиз. Лекин турли клубларга пул тикиш – қимор ҳисоблангани учун – жоиз эмас. Унинг ортидан топилган пул ҳаром саналади. Хуллас, шариатда футбол жамоаларига пул тикишга рухсат этилмайди. Мусулмон одам бундай ношаръий ишлардан йироқ юради, билмаганларга айтиб, огоҳлантириб қўяди”.

Манба: www.muxlis.uz

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда. 



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz