Қайднома

Қидирув

Биз яна "2+2" квотаси учун курашамиз...

Биз яна "2+2" квотаси учун курашамиз...

  09.02.2017 15:01
  0
  2407
Биз яна

Осиё чемпионлар лигасида саралаш босқичи якунига етиб, гуруҳ босқичида иштирок этадиган барча клублар номи аниқ бўлди. Хабарингиз бор, ОФК ушбу мавсумдан бошлаб коэффициентлар жадвалини ҳисоблашда саралаш босқичидаги натижаларни ҳам инобатга олишга қарор қилди. ОЧЛ саралашида иштирок этган "Насаф" ва "Бунёдкор" клублари Ўзбекистон ҳисобига қанча балл келтирганини ҳисоблаб кўрамиз.

Қоидага кўра, саралашдаги иштирок учун ҳар бир жамоага 0,3 баллдан тақдим этилади. Демак, 2та клубимиз бу жиҳатдан 0,6 баллга эга бўлишган. "Насаф" дастлабки босқичда "Ал-Ҳидд" устидан ғалаба қозонгани боис, яна 0,3 баллни тақдим этди. "Бунёдкор" "Ал-Жаиш"ни пенальтилар сериясида мағлуб этгани учун 0,15 очкога эга бўлди. Натижада Ўзбекистон саралаш босқичида жами 1,05 баллни қўлга киритди. Бу Ғарб минтақаси мамлакатлари орасида энг яхши натижа бўлди. 

Қатарнинг иккита клуби саралашда пенальтилар сериясида ютқазгани боис 0,9 баллга эга бўлди. 

Ғарб минтақаси мамлакатлари ОЧЛ саралаш босқичида тўплаган очколари:
Ўзбекистон — 1,05 балл
Қатар — 0,9
БАА — 0,6
Саудия Арабистони — 0,6
Эрон — 0,45
Иордания — 0,3
Ҳиндистон — 0,3
Баҳрайн — 0,3

Умуман олганда, ОЧЛ гуруҳ босқичида БАА, Саудия Арабистони ва Эрондан 4тадан, Қатар ва Ўзбекистондан 2тадан клуб иштирок этадиган бўлди. Гуруҳ босқичида жамғариладиган очколар фақат гуруҳ босқичида иштирок этадиган клублар сонига бўлинади ва ўртача балл ҳисобланади. 

Янги бошланган мавсум олдидан Ўзбекистон Ғарб минтақасида 5-ўринни эгаллаб турибди. Саралаш босқичида қўлга киритилган очколар қўшилганидан кейин 4-поғонадаги Эрон билан очколаримиз орасидаги фарқ 13 баллни ташкил қилмоқда. Йил давомида ушбу фарқни йўққа чиқара олсак, Ўзбекистон 2019-2020 йиллар учун 2+2 кўринишида квотага эга бўлиши мумкин.

ОФК коэффициентлар жадвали (Ғарб минтақаси)
1. БАА — 90,600 + 6.658 = 97,258
2. Қатар — 76,739 + 5.049 = 81,789
3. Саудия Арабистони — 65,035 + 7.432 = 72,467
4. Эрон — 49,845 + 10.000 = 59,845
5. Ўзбекистон — 39,968 + 6.916 = 46,884

Манба: www.stadion.uz

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz