Қайднома

Қидирув

«Реал» Андреа Белотти борасида «Торино» билан музокарага киришди

«Реал» Андреа Белотти борасида «Торино» билан музокарага киришди

  09.02.2017 15:02
  0
  760
«Реал» Андреа Белотти борасида «Торино» билан музокарага киришди

«Реал» «Торино»га ҳужумчи Андреа Белотти борасида илк расмий таклиф билан чиқди. Бу ҳақда, La Gazzetta dello Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Хабарларга кўра, «буқалар» президенти Урбано Кайро келаси ҳафтада Мадридда «қироллик клуби» президенти Флорентино Перес билан учрашади.

«Қироллик клуби» 23 ёшли ҳужумчи учун «Торино»га 100 миллион евро таклиф қилади. Шунингдек, «Реал» бош мураббийи Зайниддин Зидан Пересга Белоттининг ҳаракатлари «Реал»га мос келиши ҳақида ҳам айтиб ўтган.

 Флорентино Перес бу ёзда жамоанинг асосий ҳужумчилари Альваро Мората ва Карим Бенземалар билан хайрлашмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Андреа Белотти Италия А сериясида 23 учрашувда майдонга тушиб, 17та гол урган. 

Манба: www.interfutbol.uz

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz