Қайднома

Қидирув

ФИФА рейтинги: Термамиз бу сафар 63-ўринда

ФИФА рейтинги: Термамиз бу сафар 63-ўринда

  09.02.2017 15:12
  0
  996
ФИФА рейтинги: Термамиз бу сафар 63-ўринда

Отдатга кўра ФИФА 2017 йил февраль ойи учун миллий терма жамоаларнинг рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 554 очко билан ўтган ойга нисбатан 2 поғона пастлаб, 63-ўринга эгаллаб турмоқда. ОФК миқёсида эса вакилларимиз Эрон, Жанубий Корея, Япония, Австралия ва Саудия Арабистонидан сўнг 6-ўринни сақлаб қолишди.


1. Аргентина – 1635 очко
2. Бразилия – 1529
3. Германия – 1433
4. Чили – 1386
5. Бельгия – 1371

32. Эрон – 798
39. Жанубий Корея - 691
52. Япония – 629
54. Австралия – 621
56. Саудия Арабистони – 613
63. Ўзбекистон - 554

***

Айтганча, бош жамоамиз Туркиянинг Анталия шаҳрига етиб келишди ва йиғинда иштирок этиши айтилган орасида «Насаф» дарвозабони Элдор Суюнов ҳамда «Локомотив» ярим ҳимоячиси Икром Алибоев йўқ. Ҳар икки футболчи жароҳати сабаб Бабаян машғулотларида иштирок эта олмайди. Қайд этиш керак, Элдор Суюнов «Насаф»нинг Осиё Чемпионлар лигасидаги ўйинига боролмай, уни «Спорт» телеканали орқали шарҳлаганди.

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси Туркияда 2 та ўртоқлик ўйинида иштирок этади. 10 февраль куни Россиянинг «Амкар», 11 февраль куни Арманистоннинг «Алашкерт» клубига қарши учрашув бўлиб ўтади.

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz