Қайднома

Қидирув

Ижара келишувидан мақсад нима?

Ижара келишувидан мақсад нима?

  09.02.2017 20:48
  0
  943
Ижара келишувидан мақсад нима?

Янги мавсумни ҳам бир қатор футболчиларимиз хориж чемпионатларида бошлайдиган бўлишди. Бу ҳолат шубҳасиз, яхши - вакилларимизда маҳорат ошади. Асосийси, легионерлар сафи кенгайишидан терма жамоамиз манфаатдор. Шунингдек, бизда ижара келишувлари кўп. Аслида бу ҳам ёмон эмас. Бироқ масаланинг бир томони кишини ўйлантиради. Яъни етакчи клубларимиз хорижликлар таклифига рози бўлиб, исдеъдодли футболчиларни ярим ёки бир мавсумлик ижара келишуви асосида жўнатишади. Бундай  қисқа муддатда ўйинчининг ўзини кўрсатиши мушкул. Оқибатда яна ортга қайтади ва унинг ижросида аввалги ўйинни кўрмаймиз. Дейлик, «Пахтакор» таркибидаги қатор футболчилар Хитойда ўйнаб қайтишган. Ачинарлиси, кўплаб йигитларимизнинг Чин юртидаги фаолиятлари узоққа чўзилмаган. Балки бунга айнан қисқа  муддатли келишувлар  сабабдир... Умуман, қисқа вақтда ёрқин ўйин кўрсатиш мумкинми? Трансфердан мақсад нима? Истеъдодли кўринган футболчида пасайиш  кузатилгач, нима қилиш керак? Бу масалада бежиз сўз очмаяпман. Ахир ҳозир истеъдодли футболчиларимиз етарли ва улар эртами-кеч хориждан таклиф олишади. Энди клублар раҳбарияти келишувлар муддатига ҳам эътибор қаратиши зарурдай. Якунда янги мавсумда хориж чемпионатларида тўп сурадиган футболчиларимизга омад тилайман. Умидворманки, улар тез орада ўзларини кўрсатиб, жамоаларида етакчилар қаторига киришади ва бу билан футболимиз обрўсини кўтаришади.

Рустам РУСТАМОВ (rustam_rustamov1988@mail.ru).

Манба: www.interfutbol.uz

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
1 Челси 28 69
2 Тоттенхэм 28 59
3 Манчестер Сити 28 57
4 Ливерпуль 29 56
5 Манчестер Юнайтед 27 52
6 Арсенал 27 50
7 Эвертон 29 50
8 Вест Бромвич 29 43
9 Сток Сити 29 36
10 Саутгемптон 27 33
11 Борнмут 29 33
12 Вест Хэм 29 33
13 Бёрнли 29 32
14 Уотфорд 28 31
15 Лестер 28 30
16 Кристал Пэлас 28 28
17 Суонси 29 27
18 Халл Сити 29 24
19 Мидлсбро 28 22
20 Сандерленд 28 20
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

Роналду терма жамоа тўпурарлари баҳсида 4-ўринга кўтарилди

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
uzbektop.ru ByTOP.info WAPLOG.TOP
aiwe.ru  - Рейтинг мобильных сайтов Rutop.info - Бесплатный рейтинг сайтов. Рейтинг лучших WAP сайтов imtop.su daxshat.top Uzbekona.TopWmSTAT.RuStatok.nettop.realuz.ru